Жиззахда Давлат байроғи куни кенг нишонланди
Жиззах вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туман марказлари, ташкилот, корхона ва ўқув муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллик тантаналари кенг нишонланмоқда.
Жиззах шаҳридаги Марказий банк Жиззах вилояти бош бошқармасида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз – ғуруримиз, оримиз!” деб номланган байрам тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбирда фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги тренер, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедова мағрур ҳилпираётган байроғимиз тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, Мустақил давлатимиз рамзларидан бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши, бугуни ва эртасининг муҳим қирраларини акс эттирганини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Фахриддин Назаров томонидан байроғимизни тараннум этувчи ватанпарварлик ила йўғрилган қўшиқлари билан йиғилганларга ҳақиқий байрамона руҳ ва кўтаринки кайфият бахш этди.
Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА