Жиззах вилоятида 11 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди
Жорий йилги кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 179 минг 352 нафар абитуриент талабаликка тавсия қилинди.
Ҳудудлар кесимида талаба бўлган абитуриентларнинг сони бўйича Самарқанд вилоятидан энг кўп – 18 минг 989, Қашқадарё вилоятидан эса 18 минг 595 нафар абитуриентлар талабаликка тавсия қилиниб вилоятлар орасида етакчилик қилди.
Навоий (9 минг 187 нафар) ва Сирдарё (5 минг 770 нафар) вилоятлари эса сўнгги ўринларни эгаллади.
Жиззах вилоятидан 11 минг 12 нафар абитуриент талабаликка тавсия қилинди.
ЎзА