Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев, мутасадди ташкилот раҳбарлари билан “маҳаллабай” тизими асосида аҳоли шароитини яхшилаш ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Тоқчилик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашувда аҳоли томонидан ободонлаштириш, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам, соғлиғини тиклашда кўмак, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, нафақа тайинлаш каби мурожаатлар тингланди. Мурожаатларни ярмидан ортиғи жойида ҳал қилинган бўлса, 45 фоизи вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабаб, ҳал этиш чоралари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
* * *
Вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари ҳам аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” тизимида ҳал этаётир. Зарбдор тумани 3-сектор ҳудудидаги “Адиробод” МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар ичимлик суви, симёғочлар ўрнатиш, моддий ёрдам кўрсатиш, бандлик ва бошқа масалалар билан мурожаат қилди.

20 та мурожаатнинг 8 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишли ташкилот раҳбарларига юклатилди, ижроси назоратга олинди.
* * *
Арнасой туман ишчи гуруҳи томонидан 1-сектор ҳудудидаги “Чўлқувар”, 3-сектордаги Бобур МФЙ аҳолиси учун “Экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, жиноят ва турли салбий оқибатларнинг олдини олишга бағишланди.
* * *
Зафаробод туман ҳокими Н.Ражапов сайёр қабул ўтказди.

Қабулда фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, ечим топиш чораси кўрилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

Шунингдек, қабулга оилавий ажрим ёқасига келиб қолган “Лолазор” ҚФЙда истиқомат қилувчи оила муаммоси ўрганилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди. Яна бир ажрим ёқасига келиб қолган “Узун” ҚФЙдан келган оиланинг вазияти ҳисобга олиниб, оилага ярашиши учун муддат берилди.
* * *
Бахмал тумани ҳокими М.Анорбоев 1-сектор ҳудудидаги “Мўғол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган сув омборининг қурилиш ишлари билан танишди.
Маҳалладаги фуқаролар билан жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан суҳбатлашди.

Сўнг сайёр қабул тумандаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида давом этди. Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 40 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди.
* * *
Янгиобод туманидаги чегара қўриқлаш взводида референдум қонунчилиги бўйича шахсий таркиб ўртасида ўқув амалий машғулот ташкил қилинди.

Тадбирда Янгиобод туман адлия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Абдухолиқов ва Янгиобод туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Назарқулов ҳарбий хизматчиларга мавзу юзасидан маълумотлар берди.
* * *
Мирзачўл туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Мирзачўл тумани “Алпомиш” кураш саройида спортнинг миллий кураш тури бўйича туман ҳокимининг кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди.

18-30 ёшли спортсеварлар ўртасидаги ушбу мусобақада қатнашган барча ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари, медаллар билан тақдирланди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА