Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Жиззах шаҳар бўлимининг мажлислар залида “Маҳаллани қўллаб-қувватлаш шаҳар Кенгаши”нинг олти ойлик якунларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, "маҳалла еттилиги" раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок етишди. 

Йиғилишда "маҳалла еттилиги" раҳбарларининг ҳисоботлари таҳлил қилинди. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг маҳалла еттилиги томонидан 2025-йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлари, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил етиш жараёнида кузатилган муаммолар, камчиликлар ва уларни бартараф етиш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида “Маҳалла еттилиги” фаолияти учун масъул раҳбарларнинг ҳам ҳисоботлари тингланиб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

***

Бахмал туманида гендер тенглигини тарғиб қилиш мақсадида “Гендер тенглиги фаоли” танлови ташкил этилди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Х.Боймуродова очиб берди.

Танловда турли ёшдаги фаоллар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Улар ўз ғоя ва лойиҳаларини тақдим этиб, жамиятда аёлларнинг ўрни, ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ташаббусларини илгари суришди.

Иштирокчиларнинг фикрлари гендер тенглигини таъминлаш борасида жамоатчилик билан очиқ мулоқотга замин яратди. Танлов, жамиятда долзарб бўлган гендер масалаларини ҳал этиш йўлида яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.

***

Жиззах шаҳар жамоат транспорти автопаркига замонавий йўловчи ташувчи автотранспорталари янгилаш ишлари давом этмоқда. 

Йўловчиларга қулай ва замонавий транспорт хизматини тақдим этиш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш ҳамда экологик тоза ва хавфсиз транспорт турларини амалиётга жорий этиш мақсадида муҳим қадамлар қўйилмоқда. 

Жумладан, “Бизнинг куч” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг машҳур “Yutong” компаниясида ишлаб чиқарилган 30 та замонавий автобус Жиззах шаҳрига олиб келинди.

Шу муносабат билан ўтган тақдимот маросимида Жиззах шаҳар ҳокимлиги, Хитойнинг “Yutong” компанияси, “Бизнинг куч” МЧЖ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

***

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари аҳолининг яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Пахтакор туманидаги Дўстлик маҳалласида ушбу дастурлар доирасида амалга ошириладиган ишларни самарали ташкил этиш ва ижросини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарларига қурилиш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилди.

***

Фориш туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Фориш тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Нурота” давлат қўриқхонасида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Ушбу тадбирлар доирасида ёнғин хавфсизлиги учун масъул ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш тартиблари ва профилактик чоралар юзасидан тушунтиришлар берилди.

[gallery-24470]

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда