Республика Бош прокурори биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентимизнинг жорий йил 5 март куни ўтказган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида тергов сифатини ошириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Жиззах шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчилари ҳамда суриштирувчилари иш юритувидаги терговга қадар текширув материаллари ва жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ҳаракатларининг олиб борилиши таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шунингдек, амалиётдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Тергов сифати ва иш самарадорлигини юксалтириш, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

***

Шароф Рашидов туманидаги “н” ҳарбий қисмида вилоят ИИО таркибий тузилма ва ҳудудий бўлимлари ходимлари ўртасида “Касбий олимпиада ўйинлари” мусобақасининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди. 

Қатнашчиларнинг тўсинда тортилиши, 100 метр ва 3 минг метрга югуриши, ягона тўсиқлар йўлагида умумий назорат машқларини бажариши ва мерганлик маҳорати синовдан ўтказилди. Бундан ташқари, соҳа ходимларининг қўл жанги усулларини қўллашларига ҳам баҳо берилди. Иштирокчиларнинг касбий тайёргарлик ҳамда касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича билимлари ҳам тест синовидан ўтказилди.

Қизғин кечган касбий олимпиада ўйинларининг “Энг яхши сафдор”, “Энг яхши сержант”, “Энг яхши кичик офицер”, “Энг яхши катта офицер” йўналишлари ғолиблари республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

***

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги “Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида Мирзачўл туманида маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларини обод қилиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалий ишлар бошланди.

Жумладан, туман Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган манзилли дастур асосида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Ержар” МФЙдаги ички йўллар таъмирланди.

Дарҳақиқат, аҳоли учун қулай шароитлар яратишда тумандаги ҳар бир маҳалла ички йўлларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эзгу ишларнинг барчасининг таг замирида инсон манфаатлари мужассам.

***

Жиззах вилояти ФВБ нинг кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи масъул ходимлари томонидан “Айдар-Арнасой кўллар тизими” МЧЖ ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ва кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни назорат қилиш мақсадида профилактик-назорат тадбирлари ўтказилди.

Сув ҳавзаларидаги кичик ҳажмли кемаларнинг созлиги кўрикдан ўтказилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича кема эгаларига кўрсатмалар берилди. 3 та кичик ҳажмли кема техник кўрикдан, 7 таси қайта рўйхатдан ўтказилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш қоидасини бузган 2 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу борадаги тадбирлар вилоят ҳудудидаги барча сув ҳавзаларида давом этмоқда.

Бахмал туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида белгиланган режа асосида “Оқила аёллар ҳаракати” аъзоларининг форуми бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, тумандаги “Фидокор” МФЙ да ўтказилган форум кўтаринки руҳда, баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари Х.Боймуродова очиб берди. Форумда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни тўғри йўналтириш, низоли, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш ҳамда тўйларни ихчамлаштириш борасида ҳам сўз борди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда