Шароф Рашидов туманида “Оқила аёллар ҳаракати” аъзоларининг форуми бўлиб ўтди. Унда ҳаракат аъзоларининг тумандаги фаолияти, аёлларни ижтимоий ҳаётга кенг жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда ҳаракат аъзолари томонидан махсус тайёрланган мурожаатнома ўқиб эшиттирилди ва ундаги ғоялар иштирокчиларга етказилди. Форум якунида эса ўз фаолияти билан тенгдошларига ибрат бўлаётган энг фаол аёллар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори доирасида Фориш туманида “Нуроний” жамғармасининг туман бўлими томонидан “Ғайратли кексалар” шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича беллашувлар ўтказилди.

Мусобақаларда нуронийлардан ташкил топган жамоалар иштирок этди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган турнирда 1-ўринни “Хонбанди” МФЙ нуронийлари, 2-ўринни “Оқтепа” ва 3-ўринни "Амир Темур" МФЙ нуронийлари жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолибларига диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

***

Жиззах вилояти Зомин туманига Хитой Халқ Республикаси Пекин шаҳридаги “China CAMC Engineering Co., Ltd.” компанияси раҳбари бошчилигидаги инвесторлар ташриф буюрди.

Меҳмонларга тумандаги мавжуд инфратузилма, инвестиция учун истиқболли лойиҳалар, хусусан, туризм соҳасидаги имкониятлар тақдим этилди. “Зомин туристик рекреацион зонаси” ДУК дирекцияси “China CAMC Engineering Co., Ltd.” компанияси билан музокара ўтказиб, унда Зомин туманида осма дор йўли қурилишини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

***

Дўстлик тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан туман ИИБ бошлиғи ва туман прокурори учрашди. Маҳкумларнинг жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилишлари, қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмасликлари тушунтирилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида жазо ўташ тартибига амал қилган 6 нафар шахс жазодан муддатидан олдин шартли озод этилди ва жазо ўташдан бўйин товлаган 1 нафар шахснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.  

Тадбир сўнгида пробация назоратидаги ишсиз шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди ҳамда пробация назоратидаги ёшлар туман ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан таништирилди.

***

Китоб – инсоннинг энг яхши дўсти. У кишини фикрлашга ундайди, тафаккур манбаини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга бўлган иштиёқ халқимизга хос бўлган фазилатлардан бири ҳисобланади.  

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида шахсий таркиб учун ўтказилган китоб ярмаркасида ҳам  китобсеварлар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарларидан баҳраманд бўлишди.

А.Қаюмов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда