Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона маркази ва Баркамол авлод болалар ва ўсмирлар мактаби ҳамкорлигида “Китобдан яхши дўст бўлмас” мавзусида сайёр тадбир ўтказилди.

– Болангизни китоб ўқишга ғайратини оширмоқчи бўлсангиз, боғча ёшидан уларга тез-тез эртаклар айтиб, ҳикоялар ўқиб беринг, мактабга боргач эса ўқиган китоби ҳақида гапириб беришни, китоб ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тез-тез суҳбатлашиб туринг, бугунги каби китобхонлик тадбирларида бирга иштирок этиб, уларнинг ёшига мос китоб совға қилиб туринг, – дейди тадбирда иштирок этган Қизларгул Жўрақулова. – Ҳаётда содир бўлган ҳақиқий воқеаларни болалар ўқиган эртак ва ҳикоялар билан боғлашга ҳаракат қилиш лозим. Бу болаларни нафақат ўқишга чорлайди, балки, мушоҳада қилишга ўргатади, таҳлил қилиш қобилиятини шакллантиради.  

Тадбирда жаҳон ва ўзбек болалар адабиёти дурдоналари кутубхонасидан намойиш этилган китоблар кўргазмаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

***  

Зафаробод туманидаги “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун етарлича шароит яратиш мақсадида сунъий қопламали мини футбол стадиони фойдаланишга топширилди. Мазкур тадбирда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, туман ҳокими Ўткир Раҳмонов, сектор раҳбарлари, туман мудофаа ишлари бўлими, нуронийлар ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.  

Тадбир давомида маҳалладаги ўсмир-ёшлар ўртасида мини футбол беллашувлари ташкил этилди. Ғолибларга вилоят ИИБ ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.  

***  

Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ижтимоий соҳа объектлари, яъни туман шифохонаси, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларидаги иситиш тизимлари, яратилган шароитлар билан танишди. Жумладан, 13-умумтаълим мактабидаги иситиш тизимларининг ишлаши, ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилган шароитлардан ташқари, болаларнинг таълим-тарбия олиш жараёни ҳамда мактаб қошида ташкил этилган тўгараклар фаолияти кузатилди.  

***  

Ғаллаорол туман ҳокими Жалолиддин Оқбоев бошчилигидаги делегация амалий хизмат сафари билан Миср давлатига борди. Олис Африка қитъасида жойлашган ушбу юртда Ўзбекистон элчихонаси томонидан жиззахлик делегация аъзолари билан мисрлик ишбилармонлар ўртасида бир қатор музокаралар ташкил этилди.  

Учрашувлар чоғида Миср вакилларига мамлакатимиз, хусусан Ғаллаорол туманининг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди. Мисрнинг “ECAD” компанияси раиси жаноб Амр ал-Ҳафний, “Al-Hanaa” компанияси раиси жаноб Амр ал-Муршидий, Қишлоқ тадқиқотлари маркази маслаҳатчиси жаноб Эссам Васиф билан кечган суҳбат давомида Ғаллаорол туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хусусида дўстона суҳбат қурилди.  

Миср вакиллари Жиззах вилояти ишбилармонлари билан ҳамкорликда ҳудудда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди. Искандария вилоятида ўтказилган учрашувда Миср тажрибаси асосида Ғаллаорол туманидаги лалми майдонларда қанд лавлаги етиштириш бўйича ўзаро келишувга эришилди.  

***  

Фавқулодда вазиятлар вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамда Жиззах шаҳридаги олий таълим муассасалари ўқитувчилари томонидан қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида талабаларнинг яшаш жойлари ўрганилди.  

Ўрганишлар давомида асосий эътибор ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, иситиш тизимларининг созлиги, электр ва газ жиҳозларидан хавфсизлик талаблари асосида фойдаланишга қаратилди.  

А.ҚАЮМОВ,  

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда