Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши, Фориш тумани ҳокимлиги, Жиззах вилояти ёшлар ишлари бошқармаси, Фориш тумани мудофаа ишлар бўлими ҳамда Фориш тоғ ўқув ҳарбий полигони томонидан ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик фестивали мингга яқин ёшларни бирлаштирди.
Фестиваль доирасида ҳарбий хизматдаги ёшларнинг қўл жанги чиқишлари, фахрий қоровул сафлари, ҳарбий-техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда ҳарбийлаштирилган оркестр ва туман маданият маркази санъаткорлари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ёшларга ватанпарварлик шижоати ва кўтаринки кайфият улашди.

***
Ғаллаорол тумани “Жийдали” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жума қишлоғидаги туман тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиникада “Соғлом аёл ойлиги” доирасида хотин-қизларга “Соғлом турмуш тарзи” тарғиботи ҳамда тиббий кўрик ташкил этилди.
Ушбу тиббий кўрикда акушер-гинеколог, окулист, невропотолог, педиатр ва стомотолог мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилиб, хотин-қизларга тегишли тартибда тавсия ва йўлланмалар берилди.

***
Жиззахда санитар-тозалаш хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида замонавий чиқинди ташувчи машиналар олиб келинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Жиззах вилоятида жами 4 миллион 625 минг АҚШ доллари миқдоридаги ишлар амалга оширилиши белгиланган.

***
Зомин туманида аҳоли бандлигини таъмилаш бўйича 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва бу борада тегишли дастурлар ижросини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева Шароф Рашидов МФЙда ташкил этилган “Тадбиркорлик ва саломатлик” маркази фаолияти билан танишди.
Ушбу марказда биринчи чоракда 20 дан зиёд хотин-қизлар тикиш сирларини мукаммал ўрганиб, махсус сертификатга эга бўлди ва тикув машиналари билан таъминланди.

***
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши, Янгиобод тумани ҳокимлиги, Жиззах вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда вилоятда жойлашган куч тузилмалари томонидан ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик фестивали 2 мингга яқин Янгиобод тумани ёшларини бирлаштирди.
Фестивал доирасидаги ҳарбий хизматдаги ёшларнинг қўл жанги чиқишлари, фахрий қоровул сафлари, ҳарбий-техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ҳамда таниқли ёш эстрада юлдузлари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ёшларга ватанпарварлик шижоати ва хуш кайфият бағишлади.

***
Жиззах вилояти прокурорининг Бахмал туманида ўтказилган сайёр қабулида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, ички йўллар ҳамда ишга жойлаштириш каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.
Мурожатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларга топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

А.ҚАЮМОВ,
ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА