Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Марказий ҳарбий округ Жиззах гарнизонидаги “н” ҳарбий қисмда ташкил этилган “Жасорат мактаби” ўқув йиғини иштирокчилари билан “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлари Нуриддин Холматов ва Муродбек Раҳмонбердиевлар иштирок этди.
Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар ва ёшларга сайлов қонунчилиги, сиёсий партияларнинг жамиятимиздаги ўрни, ёшлар парламенти мақсад ва вазифалари тушунтирилди.
Шунингдек, мамлакатимизда ва халқаро майдонда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга муносабат билдирилди.
***

Мудофаа вазирининг 2023 йил 1 январдаги буйруғига асосан Жиззах вилоятидаги бир қатор умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари “Ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.
Куни кеча, ана шу кўкрак нишони Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлимига қарашли 55-сонли умумтаълим мактабининг ЧҚБТ фани ўқитувчиси Мансур Турдибоевга тантанали тарзда топширилди.
Тадбирда Шароф Рашидов туман халқ таълими, мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари, умумтаълим мактаби жамоаси қатнашди.
***

Бахмал тумани ҳокими тасдиқлаган чора-тадбирлар режасига кўра фавқулодда вазиятлар туман бўлими ходимлари ҳамда ишчи гуруҳига бириктирилган бошқа масъуллар томонидан ҳудуддаги сел йўллари ўрганиб чиқилди. Айни пайтда тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу долзарб вазифаларни амалга ошириш жараёнида фуқароларга йўриқномалар берилиб, сел йўлларидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланмоқда.
***

Мирзачўл тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Ипак-йўли” ҚФЙда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Рахимов туман ҳокими ўринбосари, оила хотин-қизлар бўлим бошлиғи Д.Мавлонова ва бошқалар томонидан ҳудудда яшовчи хотин-қизларга инсон-хуқуқларини ҳимоя қилиш аҳолининг ҳуқуқий онги, маданиятини ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлаш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, тадбир ниҳоясида хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
***

Зафаробод тумани ҳокими Ў.Рахманов аҳоли ва ёшлар билан ташкил этилган учрашуви очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтиб, унда қатнашган фуқародан 25 та турли масалалардаги мурожаатлар келиб тушди.
Бандлик, электр тармоқларидаги узилишлар, уй-жой, ер ажратиш, кредит маблағлари, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда кўтарилган мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечими юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА