Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Арнасой тумани “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси Саидаҳмат Абдазов 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижроси юзасидан маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида маҳалла фуқаролари билан учрашувлар ўтказди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни мутасадди идоралар билан боғланиб, қисқа фурсатларда бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

* * *
Шароф Рашидов тумани “Тошкентлик” МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Рустам Саидазимов томонидан “HUGE TOURISM” МЧЖ Ўзбекистон буйлаб саёҳатни амалга ошириш фаолияти ташкил этилди.
У Хитойда ишлаб чиқарилган 37 ўринли “YUTONG” русумли замонавий автобус олиб келди ва эндиликда туман ва шаҳар аҳолисини юртимиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун имкон яратди. Келажакда МЧЖ раҳбари автобусларни янада купайтиришни режалаштирган.
* * *
Ғаллаорол туманидаги “Аламли” МФЙда 1-сектор котиби Жасур Жониқулов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ойбек Назаров иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берилди. Ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларнинг ечими бўйича келишиб олинди.

* * *
Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров ва Зафаробод туман ҳокими Н.Раджапов туманнинг “Узун” қишлоқ фуқаролар йиғинида ўз томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиб келаётган аҳоли хонодонлари ва янги ташкил этилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини кўздан кечирди.
Ўрганиш жараёнида ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси У.Нурматовга аҳолининг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиши юзасидан тегишли тавсиялар, намунавий хонадон ва кўчаларни ташкил этиш топшириқлари берилди.

* * *
Янгиобод тумани “Сармич” МФЙда яшовчи “Темир дафтар” рўйхатида турувчи фуқаро М.Мавлоновага туман ҳокимлиги, 4 сектор рахбари ҳамда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди томонидан эътибор кўрсатилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан уй-жойини таьмирлаш учун қурилиш материаллари етказиб берилди.

* * *
Зомин туманида ёшлар учун “Халқ ва армия бир тану бир жондир!” шиори остида чегара қўшинлари ҳарбий қисмига саёҳат ташкил этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва шу ҳудуддаги “н” ҳарбий қисм томонидан ташкил этилган дастурда тумандаги чегара олди маҳаллаларда истиқомат қилувчи юз нафардан ортиқ ёш иштирок этди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА