Жиззах шаҳрида аҳолига ош тарқатилди
Мамлакатимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида эҳтиёжманд аҳоли ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов бошчилигида “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган хайрия тадбирида ҳомийлар кўмагида дошқозонларда 100 килограмм хайрия оши дамланди.


Вилоят марказидаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд ва кўп фарзандли оилалар, шаҳар автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлакчаларини қор ва музликлардан тозалаш, ободонлаштириш ишларида иштирок этаётган ишчи-хизматчиларига ҳам иссиқ таом етказилди.


Хайрия оши “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги ётоқхонада истиқомат қилувчи фуқароларга ҳам улашилди.
Хайр-саховат тадбирлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА