Адлия вазирлиги шу мақсадда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар жазони ўташ давомида зарарни тўлиқ қопламаган бўлса, шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ўзбекистонда фирибгарлик кейинги 4 йилда 4 бараварга, киберфирибгарлик эса кейинги 3 йилда 8,3 бараварга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган.

Бу Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш билан бирга ушбу соҳада қандай муаммолар учраётгани ўрганилганда маълум бўлган.

Таҳлиллар фирибгарлик, киберфирибгарлик авж олганини кўрсатган. Янги молиявий пирамидалар пайдо бўляпти. Фуқаролар қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик борлигини билиб туриб ҳам бу йўлдан қайтмаябди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисидаги ахборотида амалга оширилаётган ҳуқуқий тарғибот ишлари билан бир қаторда юқоридаги каби муаммоларга қарши курашиш, аҳолида фирибгарлик, киберфирибгарликка қарши “иммунитет” пайдо қилиш зарурати ҳақида фикр билдирди.

- Одамлар алданиб қолмаслиги учун керакли маълумотни етказишимиз, осон даромад топиш илинжида тузоққа тушиб қолмаслиги чораларини кўришимиз керак, - деди Р.Давлетов. – Бу борада давлат органлари хушёр бўлиб, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга урғу бериш зарур. Яқиндаги битта хусусий клиника атрофида рўй берган воқеаларга тўхталсак. Ахир давлат бу клиникага лицензия берган, қонуний ишлашига ишонч билдирган, мана энди бутун халқ алдагани маълум бўляпти.

Жиноятчилар озодликдан маҳрум қилиниб, бир оз муддатдан сўнг озодликка чиқиши кузатилади. Бу эса аҳолида салбий кайфиятни пайдо қилади.

Адлия вазирлиги томонидан шу мақсадда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар жазони ўташ давомида зарарни тўлиқ қопламаган бўлса, шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунинг учун фирибгарлик содир этган ва зарарни тўлиқ тўламагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар, жазони ўташ давомида тўлиқ зарарни қопламаган бўлса шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жамиятдаги ҳуқуқий онгнинг ўлчовларидан бири - бу инсонларнинг бир бирига бўлган чекловлари ва зўравонлигининг чекланишидир. Айниқса, бизни жамиятда самосуд ҳолатлари ҳуқуқинг онгга тескари ишлайдиган ҳолатдир. Охирги пайтларда бу ҳолатлар ҳам ошиб бормоқда. Самосуд эркин жамият қуришга катта тўсиқ бўлади ва одамларнинг адолатли ва хавфсиз шароитда яшашга бўлган ишончини сўндиради. Шунинг учун, бу борадаги тарғибот ва ташвиқотни кучайтириб, самосуд ҳолатларига қарши курашишимиз лозим.

Ўзбекистон жамиятида сўз эркинлиги ва демократлаштириш тобора ривожланиб борар экан, фикрлар турли туман, ғоялар ҳар хил, яъни плюрализм принциплари чуқурроқ сингиб бормоқда.

Янги қабул қилинадган қонунлар ва ислоҳотларга ҳам очиқ фикрлар билдирилмоқда, ҳамма ҳам бир хил қабул қилмайди. Бу табиийдир ва буни тўғри қабул қилишниям ўрганиш керак.

Яъни, бундай шароитда абсолютизмни таъминлаб бўлмайди, ёки ягона мафкура қилиб, давлат мафкурасини ўрнатиб бўлмайди. Конституцияда ҳам бу ҳақда бекорга ёзилмаган.

Айнан бу жараёнда одамларни бирлаштирувчи ягона восита ёки механизм – бу қонун устуворлигидир. Яъни миллий ғоя сифатида, биз ҳуқуқшунослар аҳолини қонун устуворлиги ғояси атрофида бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз.

Сенат раиси Танзила Норбоева ушбу масалада ўз фикрини билдириб, аниқланган масалаларнинг ҳал қилиниши қонунларнинг таъсир кучига ҳам боғлиқ эканини айтди. Янада аниқ ва конкрет нормаларни ҳаётга татбиқ этиш, тегишли ижтимоий муносабатларни тартибга солиш зарур.

Бунинг учун қўмиталар ўзларига тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мунтазам таҳлил қилиб бориши лозим. Бунда ижро органлари, маҳаллий Кенгашлар, эксперт гуруҳлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадга мувофиқ.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчини бугун жазолаб, эртага қўйиб юбориш одамларни норози қилади