Сўнгги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли бир қатор салмоқли натижаларга эришилди. Жумладан, барча давлат органларига ҳуқуқбузарликлар юзасидан электрон мурожаат шаклида хабар бериш имконияти яратилди, солиқ, йўл ҳаракати хавфсизлиги, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан электрон шаклда хабар бериш тартиби жорий этилди.

Бундан ташқари, коррупция, солиқ, бюджет, йўл ҳаракати хавфсизлиги, лицензия, экология ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабар берганлик учун рағбатлантириш чоралари белгиланди.

Қолаверса, Мирзо Улуғбек туманидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси учун “Хавфсиз ҳудуд” мобил иловаси ишлаб чиқилиши туфайли эндиликда яқин ҳудудларда жойлашган ички ишлар таянч пунктлари ёки бошқа тезкор хизматлар билан шошилинч алоқа ўрнатиш учун “SOS” тугмасидан фойдаланиш, шаҳар ИИБларига мурожаатларни юбориш ҳамда ИИБ ходимининг ишини баҳолаш мумкин.

Афсуски, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлсада, жамиятда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони йилдан-йилга ошиб бораётгани, бу соҳада ҳанузгача муаммолар ечимини кутаётганидан далолат бермоқда.

Мисол учун, 2020 йилда 62 081 та жиноят рўйхатга олинган бўлса, ушбу кўрсаткич 2021 йилда 111 082 тани ташкил этган. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ошган. Хусусан, 2021 йилнинг биринчи ярмида судларда 233 419 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг биринчи ярмида 296 444 тани ташкил этган.

Айниқса, вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ўтган йилга нисбатан сезиларли равишда кўпайгани ҳар биримизни ташвишга солиши тайин.

Жумладан, 2021 йилнинг биринчи ярмида жиноят содир этганлиги учун жазо тайинланган вояга етмаган шахслар сони 460 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида бу кўрсаткич 971 нафарга етган, яъни бир йил ичида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик қарийб 2,3 бараварга ошган.

АЧИНАРЛИ ҲОЛАТЛАРГА НИМА САБАБ БЎЛМОҚДА?

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида маълум бўлдики, ушбу соҳада ҳамон тизимли муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Аввало, ҳуқуқбузарликлар юзасидан қулай тарзда хабар бериш имконияти яратилмаган. Ҳуқуқбузарлик мурожаат шаклида хабар берилиши сабабли фуқаро ўз хабарини қонунчиликда мурожаатга қўйилган талабларга мос равишда юборишга мажбур бўлмоқда. Бу эса хабарни тез ва қулай тарзда юборишга салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кеч хабар қилинишига ёки умуман хабар қилинмаслигига сабаб бўлмоқда.

Кейинги муаммо, бу – юз бераётган ҳуқуқбузарлик юзасидан ички ишлар органларига онлайн тарзда, зудлик билан хабар бериш тартибининг мавжуд эмаслигидир.

Бугунги кунда шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисида ички ишлар органларига ишонч телефони ҳамда расмий веб-сайт орқали хабар бериши мумкин. Бироқ, хабарлар мурожаат шаклида расмийлаштиришни талаб этади. Бундан ташқари, ушбу шаклда хабар бериш ички ишлар органларига ҳуқуқбузарликка алоқадор фактларни дарҳол тақдим этиш, шу жумладан, ҳуқуқбузарлик юз берган жойни тез аниқлаш, ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ далилларни жўнатиш имконини бермайди.

Бу эса ҳуқуқбузарликни ўз вақтида бартараф этиш, унинг оқибатларини камайтириш юзасидан ички ишлар органларининг зудлик билан чора кўришига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хорижий давлатлар бу борада нисбатан самаралироқ тизим ярата олишган. Мисол учун, Буюк Британия, Австралия, Канада, Янги Зеландия, Гонконг, Жанубий Корея, Италия, Испания, Финляндия ва Литвада ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, жамоат тартибини бузувчи ёки унга хавф солувчи ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг расмий веб-сайти (ёки портали) орқали онлайн хабар бериш йўлга қўйилган.

Жанубий Кореяда жамоат тартибини бузувчи ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беришга мўлжалланган “Safety e-Report” веб-портали ва унинг мобил иловаси ташкил этилган бўлиб, ушбу тизимни сақлаб туриш учун ҳар йили атиги 0.5 миллион АҚШ доллари сарфланади.

Портал орқали Жанубий Кореядаги барча шахслар жамиятда юз бераётган ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, ёнғин, турар-жой бинолари ёки бошқа турдаги биноларга ёки йўлларга зарар етказиш, меҳнат хавфсизлигининг етарли таъминланмаганлиги, атроф-муҳитни ифлослантириш, йўл ҳаракати қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида ва қулай усулда хабар беришлари мумкин.

Ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериш учун ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини тасдиқловчи фото ёки видео файл ихтиёрий равишда порталга юкланади ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилган жой портал харитасида кўрсатилади. Шундан сўнг хабар мазмуни баён этилади ва шахсий телефон рақам киритилади. Хабар оқибатини аниқлаш бўйича хабар берувчи ўз шахсий кодини киритади.

Шунингдек, Австралия, Канада, Янги Зеландия, Сингапур, Испания, Россия ва Қозоғистонда ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабар бериш имкони мавжуд бўлган мобил иловалар ишлаб чиқилган. Мазкур иловалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқбузарликка оид далилларни тўплаш билан боғлиқ фаолиятини анча енгиллаштирмоқда.

Жумладан, Сингапурнинг Полиция кучлари томонидан ишлаб чиқилган Police@SG мобил иловасида I-Witness тизими мавжуд бўлиб, у фуқароларни ўзлари гувоҳ бўлган ҳуқуқбузарликлар юзасидан полицияни хабардор қилиш имконини беради. Бунда фуқаро хабарни расмийлаштириш учун ўзининг исми, телефон рақами ва электрон почтаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши талаб этилади. Ҳуқуқбузарликка алоқадор далилларни расм ёки видео шаклда юбориш мумкин.

Испания Ички ишлар вазирлиги томонидан “Alertcops” мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу илова барча ёшдаги шахслар учун мўлжалланган. Ушбу илованинг фойдаланувчилари рўйхатдан ўтиш учун ID рақами ва паспорт cерияси каби шахсга доир маълумотларни тақдим этиши талаб этилмайди.

Мобил иловада “SOS” тугмаси мавжуд бўлиб, у хотин-қизлар ҳамда тиббиёт ходимлари хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган. “SOS” тугмаси 5 маротаба босилгандан кейин илова фойдаланувчиси турган жойи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳодиса бўйича 10 сониялик аудиоёзув автоматик равишда яқин орадаги полиция бўлимига юборилади. “SOS” тугмаси телефон қурилмасининг ишчи ойнасига жойлаштирилганлиги сабабли, уни босиш учун иловага кириш талаб этилмайди.

ХАБАР БEРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР

Бизнингча, илғор хорижий тажриба ва сўнгги ахборот технологиялари дастурлари ва маҳсулотлари асосида миллий ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабар бериш тизимини такомиллаштириш зарур. Бунда қуйидаги имкониятларга эга замонавий ахборот тизимини яратиш мақсадга мувофиқ:

содир этилган ёки содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар юзасидан исталган вақтда масофадан туриб ички ишлар органларига хабар бериш;

хабар бериш учун телефон рақамига оид маълумотларни тақдим этиш;

содир этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотларни (жумладан, ҳуқуқбузарлик юз берган ҳудуд локацияси, ҳуқуқбузарлик юз берганлигини исботлайдиган фото, аудио ва видео материаллар) тақдим этиш;

хабар берилган ҳуқуқбузарлик бўйича масъул органлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолатини мониторинг қилиш.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабар беришга мўлжалланган ахборот тизимларининг оммалашувини таъминлаш мақсадида аҳоли орасида ахборот тизимларининг афзалликларини кенг тарғибот қилиш даркор.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш фуқароларнинг қонунларда белгилаб қўйилган бурчи бўлсада, бу соҳада давлат томонидан мақбул имкониятлар яратилмас экан, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда унинг профилактикасида жамоатчиликнинг иштироки сустлигича қолаверади.

Шуҳрат Мирзаев,

Зафар Эргашев

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг

масъул ходимлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчиликка қарши қандай курашяпмиз?!