Бугун Самарқандда ўтказилган матбуот анжумани "Кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ҳафталиги" тадбирларининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Анжуманда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Мақсуджон Мирабдуллаев, UZCARD ички назорат ва комплаенс бўйича директори Масрурхон Ишонов ва бошқалар кейинги пайтда аҳолининг киберхавфсизлик бўйича тушунча ва маданиятини ошириш муҳим масалалардан бирига айланаётганини таъкидлади. "Ягона умумреспублика протсессинг маркази" АЖ ва UZCARD ҳамкорлигида ташкил этиладиган ҳафталик ҳар жиҳатдан фойдалидир. Тадбирдан кўзланган мақсад эса ушбу йўналишда аҳолининг маданиятини ошириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга қаратилган.

- Кибержиноятлар табиати йил сайин ўзгариб бормоқда, - деди Мақсуджон Мирабдуллаев. - Агар авваллари фақат фишинг ёки шахсий маълумотларни қўлга киритиш каби усуллар устувор бўлган бўлса, ҳозирда кибержиноятчилар бутун бир “сценарийлар” асосида ишлашмоқда. Улар ижтимоий муҳитни ўрганади, шахсий маълумотларни ноқонуний тарзда эгаллаб, фуқаролар номидан турли молиявий операцияларни амалга оширишга уринмоқда. Электрон тўлов тизимлари, жумладан, банк иловалари орқали содир этилаётган жиноятлар сони ортаётгани бу соҳага янада жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда. Биз нафақат жиноятларни аниқлаш, балки уларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасини ҳам кенгайтираяпмиз.

Матбуот анжуманида масъуллар мавзу юзасидан олиб борилган ишларни сарҳисоб қилиб, келгуси ишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратди.

– UZCARD тизимида фойдаланувчилар хавфсизлиги биринчи ўринда, – таъкидлади Масрурхон Ишонов. – Биз сўнгги икки йил ичида киберхавфсизлик соҳасида бир қатор технологияларни жорий қилдик. Жумладан, икки факторли аутентификация, карталарда маълумотларни шифрлаш, мобил иловалар орқали транзакцияларни кузатиш, автоматик тарзда шубҳали фаолиятни аниқлайдиган алгоритмлар каби замонавий механизмлар ишга туширилди. Лекин ҳимоя тизимлари қанчалик мустаҳкам бўлмасин, фойдаланувчининг ўз хатоси сабаб жиноятчиларга йўл очилиши мумкин. Шу боис аҳолининг ахборот саводхонлигини ошириш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш маданиятини шакллантириш биз учун стратегик вазифадир.

Матбуот анжуманида  маълум қилиндики, фуқаролар кўп ҳолларда “сўровнома ўтказиляпти”, “соврин ютиб олдингиз”, “банкинг ҳисобингиз блокланган” каби сохта хабарлар орқали шахсий маълумотларини ўз қўллари билан жиноятчиларга топширмоқда.

Мутахассислар фуқароларга ишончсиз манбалардан келган ҳаволаларга кирмаслик, банк ходими сифатида мурожаат қилаётган шахсларга маълумот бермаслик, интернет тўловларда эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия этдилар.

Анжуман якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига жавоблар берилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчиларга рақамли майдонда йўл йўқ