Сўнгги пайтларда ўзига ишониб топширилган вазифани суиистеъмол қилган ҳолда мол-мулкни ўзлаштириш ҳолатлари учраётганлигига тез-тез гувоҳ бўлаяпмиз.

Бундай ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддасида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти сифатида баҳоланади. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида таъкидланганидек, мулк дахлсизлиги ва у давлат томонидан муҳофаза қилиниши, унга қаратилган ҳар қандай тажовуз қонунга хилоф, деб ҳисобланади.  

2021 йилнинг 8 ойи давомида Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ 112 нафар шахсга нисбатан 61 та иш кўрилган.

– Шундан 97 нафар шахсга нисбатан 47 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган, – дейди Навоий вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиева. – Судланганларнинг 11 нафарига жарима, 55 нафарига аҳлоқ тузатиш ишлари, 2 нафарига озодликни чеклаш, 1 нафарига мажбурий жамоа ишлари, 8 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган бўлса, 21 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган. 14 нафарига нисбатан иш тугатилган, 1 нафарига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбулов чоралари қўлланилган. Шунингдек, судланганларнинг 62 тасига Жиноят Кодексининг 45-моддаси тартибида қўшимча жазолар тайинланган.  

Иш ҳужжатларига кўра, Ю.Т Навоий вилоятида ободонлаштириш бўлимларидан бирининг раҳбари вазифасида ишлаган. У мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, бошқарма бош ҳисобчиси ва МЧЖ раҳбари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган бюджетнинг 4 миллиард 395 миллион сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.  

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2021 йил 4 мартдаги ҳукмига кўра, Ю.Т Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 189-моддасининг 1-қисми, ва 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари, Жиноят Кодексининг 45-моддаси тартибида 1 йил 6 ой муддатда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Яна бир жиноят ишига эътибор қаратайлик.  

В.Б. ва Х.Х. масъулиятли лавозимларда ишласа-да, нафсининг қулига айланди. Улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб бойлик орттириш мақсадида жиноий ҳаракатлари билан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи – анча миқдордаги маблағни ўзлаштириш ва растрата қилиш, бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи – ҳужжатларни қалбакилаштириш, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш жиноятларини содир этган.  

Жумладан, судланувчи Х.Х. В.Б. билан “ХХХ” ДУК ва МЧЖ ўртасида Қизилтепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш мақсадида баҳоси 3 млрд. 300 млн. 915,1 минг сўмлик шартнома имзолаган. 2019 йилнинг июнь ойидан ноябрь ойига қадар шартномада белгиланган маблағ реконструкция ишларига сарфланди, дея “Шакл-2” ва “Шакл-3” далолатномаларини расмийлаштирган. Аслида бажарилмаган 55 млн. 419 минг сўм миқдорда ишлар бажарилганлиги ҳақида ҳисоб далолатномаларига била туриб қиймати оширилган сохта маълумот ва ёзувларни киритган.  

Яна бир ҳолат. Судланувчи М.Д. ва Ф.Х.лар газ таъминоти бўлимида масъул вазифада фаолият олиб борган. Улар ўзаро жиноий тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 2020 йилнинг январь ойидан 2021 йилнинг 1 февраль кунига қадар 2 миллион 557 минг 200 тонна суюлтирилган углеводород газ маҳсулотини аҳолига сотилишидан тушган 3 млрд. 065 млн. 798 минг сўм нақд пул маблағларини жавобгарлигига қабул қилиб олади. Маблағнинг 2 млрд. 855 млн. 257 минг 905 сўмини банк кассасига кирим қилиб, қолган 210 млн. 540 минг 495 сўм нақд пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Ҳар иккала ҳолатга ҳам судда қонуний баҳо берилиб, судланувчиларга нисбатан тегишли тартибда жазо чоралари белгиланган.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида жиноий ҳаракатлар оқибатида жами қарийб 22 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағлар талон-торож қилинган. Дастлабки тергов органи ва суд жараёнида етказилган зарарнинг 6 миллиард 882 миллион сўми қопланган бўлса, қолган қисми бўйича Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимларига ундирув чораларини кўриш мақсадида ижро варақалар юборилган.

Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади”, деган гап бор. Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят ва жазо: “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади”