Миллий матбуот марказида таниқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Қозоқбой Йўлдошевнинг “Жиловланмаган тафаккур маҳсули” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бугунги кунда улғайиб келаётган авлод маънавиятини юксалтиришда олимларимизнинг тадқиқотлари, миллатни уйғоқликка чорловчи асарлари катта аҳамият касб этишини таъкидланди.  

Атоқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевнинг “Жиловланмаган тафаккур маҳсули” деб номланган янги китоби таълим соҳасини ислоҳ этишда муҳим фикр ва қарашларни ифода этгани билан ғоят қадрлидир.  

– 628 саҳифалик ушбу китоб юксак талабларга жавоб бериши, ўзбек ҳаётини тўлақонли акс эттириши билан аҳамиятлидир, – деди доцент Ҳошимжон Аҳмедов. – Бугун энг катта муаммо адабиёт дарсини ўқитишдир. Мактаб остонасига қадам қўйган бола уни битиргунига қадар қанча кунларни бошидан ўтказади. Китобда муаллиф ҳаммани бир хил фикрлашга мажбурлаш нотўғри ёндашув эканини таъкидлайди. Токи ўқувчи мустақил фикрлар экан, у эртага қандайдир кашфиётлар эгаси ҳам бўлиши мумкин. Ушбу китобда миллий педагогикага оид энг муҳим жиҳатлар қамраб олинган. Ўқувчиларга тепадан туриб эмас, балки ҳамкор сифатида қараш кераклиги алоҳида қайд этилган. Болани мустақил фикрлашга ўргатиш катта ва сермашаққат жараён. Таълимдаги асосий ёндашув, нуқтайи назарлардан бири болани мустақил фикрлашга ўргатиш экан, ушбу китоб бу борада муҳим қадамдир.  

– Ҳар бир ижодкорнинг ўз нуқтайи назари, маслаги бор, – деди адиб, шоир ва таржимон Абдунаби Бойқўзиев. – Шу маънода китобни ҳам одамга ўхшатиш мумкин. Унинг ўз сўзи, юзи, тақдири бор. Қозоқбой Йўлдошевнинг “Жиловланмаган тафаккур маҳсули” номли китоби замоннинг энг долзарб даражасидаги китобдир. Унда инқилобий фикрлар айтилгани диққатга сазовор. Жумладан, ўқувчининг ўзлигини танитиш, уни шахсга айлантириш кераклиги ҳақида қимматли фикрлар юритилган. Домланинг мақолалари, китобларини қизиқиб ўқийман. Зеро, бугун жамият шундай асарларга жуда муҳтож. Ушбу китоб янгича фикрли авлодни шакллантиришда, жамият ривожида улкан аҳамият касб этиши шубҳасиз.  

– “Ўзбекистон Миллий энциклопедиясини” бир-бир варақладим, – деди адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов. “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” унвонини олган педагоглар жуда кўп экан. Лекин халқимиз Ўзбекистон халқ артисти, халқ ёзувчиси, халқ шоирларини кўпроқ танийди. Зеро, бугун педагогика соҳасидаги заҳматкаш инсонларни элга танитиш долзарбдир. Қозоқбой Йўлдошевнинг ушбу янги китобида ўзбек педагогикаси бугун қандай бўлмоғи кераклиги, унинг миллий асосларга таянмоғи кераклиги ҳақидаги қарашлар баён этилган. Қозоқбой Йўлдошевни кўпроқ адабий танқидчи сифатида билардим. Бу китоб педагогика, унинг методикасини қамраб олгани билан қадрлидир. У ўқувчининг онгини бойитадиган, тафаккурга ундайдиган китобдир. “Жиловланмаган тафаккур маҳсули” бадиий китоб эмас, ундаги муаллифнинг қарашлари ўқувчига бир муддат сингиши керак. Мазкур асарда билдирилган фикрлар амалга ошса, бу Қозоқбой Йўлдошев учун энг катта мукофотдир.  

[gallery-15412]

– “Жиловланмаган тафаккур маҳсули” муаллифнинг илм, адабиёт майдонидаги курашчанлиги натижасида юзага келди, – деди “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов. – Унинг минг тиражда чиққани уят назаримда. Китобни Қозоқбой Йўлдошевнинг юртимиз зиёлиларига чақириғи, деб билмоқ керак. Миллат учун қайғуришнинг яққол намунаси, ўрнаги, деб қараш муҳим.  

Тақдимот тадбирида “Жиловланмаган тафаккур маҳсули” китоби хусусида атрофлича фикрлар билдирилди.  

Назокат Усмонова, Ойбек Пардаев (суратлар), 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жиловланмаган тафаккур маҳсули” – миллат учун қайғуриш намунаси