2021 йил 28 апрелдан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миязаки Сугурунинг Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаларига Осиё ва Африка мамлакатларининг иқтисодий ўсиш моделларига бағишланган туркум маърузалари бошланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ўтган йил Токиога ташрифи чоғида JICA ташкилоти президенти билан “JICA Chair” лойиҳасини ТДШУда амалга оширишга келишиб олган эди.

“JICA Chair” лойиҳаси иккита қисмни ўз ичига олади (https://www.uza.uz/uz/posts/tdshuda-jica-chair-loyihasi-yolga-qoyilmoqda_246132). Биринчи босқич япониялик профессорларнинг махсус дарсларини ташкил этиш, машғулотларни DVD ва тарқатма материаллар билан таъминлашдан иборат. Иккинчи босқичда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш кўзда тутилган.

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Элёр Маҳмудов таъкидлашича, биринчи компонент бўйича ҳамкорлик жорий йил 30 июнга қадар давом этади, иккинчи компонент муҳокамаси 2022 йилга белгиланиб олинди.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева университет JICA ваколатхонаси билан узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келаётгани, ташкилот японшуносликни ривожлантиришга оид бир қатор лойиҳаларда кўмак берганини таъкидлади. “JICA Chair” лойиҳасини амалга оширишда Миязаки Сугурунинг ўзи университет талабаларига туркум маърузалар ўқиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Миязаки Сугуру Токио университети битирувчиси, Киото университети иқтисод фанлари докторидир. Халқаро ташкилотлар ва молия институтларида, шу жумладан, 10 йил давомида Киото ва Осака университетларида таклиф этилган профессор сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Тадбирда Тошкент давлат шарқшунослик университетида бундай лойиҳа JICA ташкилоти билан илк марта амалга оширилаётгани, мазкур дарслар талабалар ва мутахассислар учун жуда фойдали бўлиши қайд этилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
JICA ваколатхонаси раҳбари ТДШУ талабаларига маъруза ўқийди