Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси Муроджон Мирзажонов, раис ўринбосари Фотима Исмаилова, судьялар Ойбек Ҳайитов, Тимур Хасанов, Аббос Шамахмудов, Санжар Қўчқаров Ўзбекистон ИИВ Академияси тингловчилари билан учрашишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ўтган мазкур учрашувда амалиёт ўташ жараёни, касбий кўникмаларни шакллантириш, дастлабки терговда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар борасида тингловчиларга тушунтиришлар берилди.

Қолаверса, учрашувда судья Ойбек Ҳайитовнинг иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан икки нафар шахсга нисбатан бўлган жиноят иши ҳамда ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва бошқа моддалари билан яна икки нафар шахсга нисбатан бўлган жиноят ишлари бўйича суд муҳокамаси ўтказилиб, тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан чамбарчас боғлаш ва уйғунлигини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида ҳам Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ташкил этилди.

Мазкур сайёр суд мажлиси (маҳорат дарси) Жиноят-процессуал ҳуқуқи модули бўйича “Суд тергови, тарафларнинг музокараси ва судланувчининг охирги сўзи ҳамда ҳукм” мавзусида олиб борилди. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари Фотима Исмаилова томонидан суднинг иш юритувида бўлган жиноят ишлари кўриб чиқилиб, айбланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди.

Шундан сўнг, сайёр судга ҳозир бўлган талабаларга судья томонидан ҳукмнинг мазмуни ва ҳукм тайинлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Бу каби амалий ва сайёр суд тадбирлари талабаларда профессионал кўникмаларни ривожлантириш, назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖИБ Юнусобод туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилди