Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Киночилар уйида франциялик режиссёр Арно Фриленинг "Менинг ўзбекча тушларим" фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таниқли француз актёри Жерар Депардье иштирокида суратга олинган ушбу фильм жонажон Ўзбекистонимиз, унда кечаётган янгиланиш жараёнлари, анъана ва қадриятларимиз, маданиятимизга хорижликлар нигоҳи билан қараш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Фильм жараёнида унинг бош қаҳрамони  Ўзбекистоннинг турли минтақалари, вилоят ва шаҳарларида  бўлади. Бебаҳо меъморий обидалар, бозорлар, кўҳна шаҳристонларни кезади.  Юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан унинг ўзигагина хос бўлган маданияти билан танишади.

- Бу лойиҳани Туризм ва спорт вазирлиги  қўллаб-қувватлади, - деди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов. - Бу фильм янги Ўзбекистон ҳақида ва қайта тикланган кинофестивалда намойиш этилаётганида ҳам катта маъно бор.

- Ўзбекистондек аҳил, бағрикенг диёр мени мафтун этди, - деди Жерар Депардье. - Бу ерда қадимий цивилизациялар кесишган. Унинг мафтункорлигини,  қадимийлиги, бетакрорлигини кўрсатиш мен учун муҳим эди. Аслида, бу Ўзбекистон учун эмас, муаммолари кўпайиб бораётган Европа учун тасвирга олинган эди. Сизлар ажойиб мамлакатда яшаяпсизлар. Бу диёр билан фақат ва фақат фахрланиш керак!

Айтиш жоизки, фильм якунида Орол муаммоси томошабин руҳиятига таъсир ўтказмай қолмайди. Бироқ бугунги кунда Оролбўйи ҳудудида яна эзгу ишларнинг авж олгани қалбга  умид бағишлаши шубҳасиз. Умуман олганда, француз киночиларининг жонажон Ўзбекистонимиз ҳақидаги фильми наинки унинг, балки миллионлаб хорижликларнинг табаррук заминимизга бўлган самимий меҳри, эътибори, юксак эътирофи, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров сўзга чиқди.

Назокат Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жерар Депардье: Бу диёр билан фақат фахрланиш керак!