Жавоҳир Тоғаймуродов Москвада Муҳаммад Алини енгди
Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Беллашувларнинг 51 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган боксчимиз Азиза Ёқубова мусобақадаги иккинчи жангида беларуслик рақибаси Юлия Аванасович устидан ғалаба қозонган бўлса, 81 килограммгача вазнда Шоҳруҳбек Рустамов илк жангида суриялик Таха Яхёни яққол устунлик билан мағлуб этди.
Шунингдек, ўз вазн тоифасиларида Жавоҳир Тоғаймуродов тунислик Мелки Муҳаммад Алини, Лазизбек Муллажонов эса озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаевни енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА