Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги тай-брек баҳсининг 2-турида хитойлик Вэй И устидан ғалабага эришган Жавоҳир Синдоров ғолибликни қўлга киритди.Тай-брэйк якунига кўра, Жавоҳир Синдаров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Ўзбек шахмат тарихида ўзига хос оламшумул натижа қайд этган Синдоров мазкур муваффақият туфайли юртимизга жаҳон кубогини олиб келиш асносида мусобақа мукофот жамғармасининг 120 минг АҚШ долларига ҳам эга чиқди.

Ўзбекистон ёшларининг интеллектуал салоҳиятини дунёга намойиш этган Жавоҳир Синдоровнинг тарихий ғалабаси эвазига бутун дунё, “ақл гимнастикаси” ишқибозлари яна бир карра жонажон ватанимизнинг улуғвор номини эътироф этди.
Янги Ўзбекистоннинг янги ва ёрқин ғалабалари барчага муборак бўлсин.
Т.Рўзиев, ЎзА