Жамоат тартибини сақлашнинг аҳамияти ва зарурати ҳозирги шиддатли, кутилмаган воқеаларга бой замонда ўн чандон ортди, десак муболаға бўлмайди.

Бу жараёнда фуқароларнинг ўрнатилган қоидаларга сўзсиз риоя қилишини таъминлаш ва, аввало,  ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш муҳим ўрин тутади. Жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда эса қонунчиликни такомиллаштириш жуда муҳим.

 Олий Мажлис Сенатида 2020 йил 21 октябрда маъқулланган ва давлатимиз раҳбари 5 ноябрь куни имзолаган “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўп жиҳатдан айнан шу мақсадга йўналтирилган.  

Қонун ҳужжатларига киритилаётган ҳар бир ўзгартириш бу замон тақозоси. Сир эмаски, бугунги кунда фуқаролар, айниқса ёшлар орасида пичоқ ва бошқа совуқ қуролларни олиб юриш, ўзаро жанжал вақтида мазкур ашёлар билан қўрқитиш ёки уларни қўллаш каби ҳаракатлар кўплаб учрамоқда.  

Статистик маълумотларга кўра, 2017-2019 йилларда 10 минг 65 шундай ҳолат аниқланган. Шундан 6 минг 835 таси ёки 68 фоизи пичоқлар, 2020 йилнинг 6 ойида эса 14 минг 957 факт қайд этилиб, уларнинг 85 фоизи пичоқ ва қолгани бошқа турдаги ашёлар билан боғлиқ.  

Мазкур предметларнинг 58 фоизи кўчада, 22 фоизи бозорларда, 24 фоизи таълим муассасаларида аниқланган. Бунинг оқибатида эса айнан ўткир тиғли предметлардан фойдаланган ҳолда 542 жиноят содир этилган бўлса, шундан 168 таси ёки 31 фоизи қотиллик, 289 таси (53%) оғир тан жароҳати етказиш каби салбий ҳолатлар юз беришига олиб келган.  

Аслида, бундай статистика соғлом фикр юритувчи инсон учун қўрқинчли. Бир ўйлаб кўринг-а,  агар одамлар ёнида олиб юрган бу ашёлар руҳий носоғлом ёки жиноятга мойил шахслар қўлига тушиб қолса, уларнинг  ҳар бири бир неча ўнлаб одамлар учун хатар туғдириши мумкин. Қолаверса, оддий эҳтиётсизлик оқибатида ҳам анчагина кўнгилсиз воқеаларга олиб келиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Айниқса, ёшлар томонидан ёнида пичоқ олиб юриш билан содир бўлган ҳуқуқбузарликлар кишини ўйлантиради.  Хусусан, 2020 йил 9 ойда жиноятлар 36 минг 778 тани ташкил этган. Шундан ўткир тиғли жисмлар билан 616 жиноят содир этилган.

Тошкент шаҳрида 118 та, Тошкент вилоятида 103 та, Фарғона вилоятида 96 та, Наманган вилоятида 64 та шундай ҳолат қайд этилган. Аслида, бундай нохуш воқеаларнинг ҳар бири – фожиа. Маънавий таназзул фожиаси, фарзандлар тарбиясига етарли эътибор бермаслик оқибати. Кўп ҳолларда ёшлар арзимаган сабаблар билан жанжаллашиб, ўртадаги муносабатларни совуқ қурол билан “ҳал” қилган.

Хусусан, 2020 йил 11 август куни икки гуруҳдан иборат ёшлар Чилонзор туманида гап талашиб, шу куни соат 22.00 ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида кўришиб, урушиб кетишган. 17 ёшли Акбар 18 ёшли Сардорга 2 марта пичоқ уриб қасддан тан жароҳати етказган. Афсуски, бу каби мисоллар кам эмас.

Келгусида фуқаролар, айниқса ёшлар томонидан мана шундай  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш –янги қонуннинг асосий мақсади.  

Шуниси эътиборлики, тан жароҳати етказиш бўйича ҳам амалдаги Жиноят кодексининг 104-моддасида жавобгарлик кўрсатилган. Таҳлилларга кўра, республикамизда Жиноят кодексининг 104-моддаси бўйича 2017, 2018 ва 2019 йилларда жами 3 минг 790  жиноят содир этилган бўлиб, шундан 906 тасида ёки 24 фоизида пичоқдан фойдаланилган ҳолда жароҳат етказилган.

Биргина 2020 йилнинг 8 ойида эса айнан ўткир тиғли предметлардан фойдаланган ҳолда 542 жиноят содир этилган бўлса, шундан 168 таси ёки 31 фоизи қотиллик, 289 тасини (53%) оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ташкил қилган.

Энг ачинарлиси, бу ҳолатларнинг аксарияти яқинлар, қариндошлар, таъбир жоиз бўлса, жигарлар орасида содир бўлган. Жумладан, Бухоро шаҳрида 66 ёшли Ю.С. ўз укаси 61 ёшли С.С билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, жанжал оқибатида укасига икки маротаба пичоқ уриб ўлдирган.

Бу каби жиноятчилик статистикаси инсон қалбини ларзага солмай иложи йўқ. Шуниси аниқки, маънавий тарғибот ёки тарбия воситалари бундай ҳолатлар статистикаси ўсишининг олдини  ололмас экан, бунда биринчи ўринга албатта қонунчиликда жавобгарликни кучайтириш самара беради. Шу сабабли, пичоқ қўллаб қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ҳамда бу ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида қонунга ўзгартириш киритилди.  

Хусусан, Жиноят кодексининг 104-моддаси 3 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлашиш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатнинг бузилишига ёки соғлигининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёҳуд баданнинг тузалмайдиган даражада ҳунуклашишига сабаб бўлса – уч йилдан беш йилгача озодликдан чекалаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янги қонун билан 104-модда иккинчи қисмидаги “к” банди “к” ва “л” бандлари билан алмаштирилди. Яъни қасддан баданга оғир шикаст етказиш: “л” бандига кўра қуролли ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса беш йилдан саккиз йилга қадар озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Бу ерда альтернатив жазо тури бўлган озодликдан чеклаш жазоси умуман қўлланилмайди ва фақат озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши кўрсатилган.

Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – бу жавобгарлик кучайтирилаётган яна бир хатти-ҳаракат. Хусусан, Жиноят кодексининг 105-модда иккинчи қисми диспозициясининг “л” банди “л” ва “м” бандлари билан алмаштирилган. Унга кўра, содир этилаётган пайтда ҳаёти учун хавфли бўлмаган ва 104-моддада кўрсатилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақти, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг  

ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиш – уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлар ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш  билан жазоланади.  

Янги қонунга асосан, жиноят қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 1852 ва 1853-моддалари қўшилди.

Унга кўра, 1852-модданинг биринчи қисмида фуқаролар томонидан жамоат жойларида, касбий фаолиятда, ёки спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юрганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланди.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, фуқаровий қуролни, совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни жамоат жойларида олиб юрганлик учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланди.

Шунингдек, 1853-модда билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши тақиқланди.

Яъни, ушбу модда талаблари бузилса, мазкур ашёларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шуниси эътиборлики, совуқ қурол ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли, республикада 2017, 2018 ва 2019 йилларда Жиноят кодексининг 104 ва 105-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг жами 1019 таси совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлардан фойдаланган ҳолда содир этилган

Янги қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Қурол тўғрисидаги қонунининг 3 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланиши белгиланган бўлса-да, бироқ совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларга таъриф берилмаганлиги  мазкур тушунчанинг турлича талқин қилинишига олиб келган.  

Шу сабабли “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, касбий, ишлаб чиқариш ёки спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёлар деганда жисмоний куч ишлатиш натижасида одамнинг соғлиги ва ҳаётига зарар етказиши ёки ўлимига олиб келиши мумкин бўлган хўжалик-маиший ва касбий мақсадларда, ишлаб чиқариш саноати ҳамда спорт фаолиятида фойдаланиладиган тиғли, кесувчан ва бошқа ашёлар, пичоқлар ва бошқа тиғли ашёлар, бейсбол биталари, софтбол ўйини учун биталар – чиллакларни назарда тутувчи тушунча киритилди.  

Шунингдек, қонуннинг 9-моддасига қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда жамоат жойларида, шу жумладан шаҳар транспортида, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юришни тақиқловчи норма киритилди.  

2020 йилнинг 8 ойида 85 безорилик жинояти айнан совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар билан содир этилган. Шу жиҳатдан киритилган норма бу каби ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилади.

Инсон ҳаёти ва саломатлиги – энг бебаҳо неъмат. Кутилмаган тасодиф ёки ножўя ҳаракат уни бир умрга ҳаёт қувончларида мосуво қилиши мумкин. Айрим ҳолларда эса одамнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига ҳам сабаб бўлади. Шу боис қабул қилинган халқимизнинг фаровонлиги, эркинлиги ва саломатлигини ҳимоя қилишга, тинч-хотиржам ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Қутбиддин Бурҳонов,  

Олий Мажлис Сенати  Мудофаа ва хавфсизлик масалалари  

қўмитаси раиси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавобгарликнинг кучайтирилгани жиноятчиликнинг олдини олади