Юртимизнинг барча ҳудудларида илк бор ташкил этилган “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда талабгорлар она тили ҳамда математика фанларидан тест синовларини топширди. 

 Навоий вилоятида бу жараён Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳудудий бўлими биносида ташкил этилди. 

“Жасорат мактаблари”га кириш учун вилоят бўйича умумтаълим мактабларининг 4-синфини тугатган 735 нафар ўқувчи ариза топширган эди.

“Жасорат мактаблари” вилоятнинг 11 та туман ва шаҳарларида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳудуддаги мактабларга 26 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

Танловнинг иккинчи босқичида ўқувчилар жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтади. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари бошланди