Жасорат мактабининг бешинчи мавсуми бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказида ташкил этилган “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғинларининг жорий йилдаги бешинчи мавсумига старт берилди.
Очилиш маросимда сўз олганлар бугунги кунда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар тўғрисида ҳамда миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда қоровул қўшинлари ва ҳарбий оркестр томонидан кўргазмали ҳамда мусиқий чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбий ўқув йиғини иштирокчиларига машғулотларда фойдаланишлари учун ўқув қуроллари топширилди.
[gallery-20603]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА