Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 март кунидаги “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарорида келтирилган.
Ҳужжатга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб, 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/eE8QIYbymKI" title="shtraf" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ў.Aлимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзA