Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Поп тумани бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, бошқарувдаги транспорт воситаси жарима майдончасига тортилгандан сўнг фуқаро давлат фойдасига жами 61 та жаримани тўлаб берди.

Аниқланишича, фуқаро И.С. бошқарувидаги автомашинасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун автоматик равишда жарима қўлланилган. Ҳайдовчи буни билган бўлса-да, қарздорликни бартараф этиш хаёлига ҳам келмаган. Ўз навбатида жарима 60 кун ичида бартараф этилмагани боис, чиқарилган қарорлар Бюро иш юритувига келиб тушган.

– Давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча бор огоҳлантирилди, бироқ, мажбуриятни бажармагани учун транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинди, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Соҳибжон Рафиқов. – Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчига тегишли автомобиль топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Шундан сўнг, қарздор шахс тўловни амалга оширишга мажбур бўлди ва жами 22 миллион 500 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарима ундирилди