Корея Республикаси парламенти мамлакат Президенти Юн Сок Ёль бугун эрталаб телевидение орқали халққа йўллаган мурожаатида эълон қилган ҳарбий ҳолатни инкор этиш бўйича қарор чиқарди. Давлат раҳбари ўз қарори конституцион тартибни "коммунистик кучлар" ва Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан келаётган хавф-хатардан сақлаш учун зарурлигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореядан ҳам, маҳаллий "аксил давлат унсурлар" томонидан ҳам пайдо бўлган таҳдидларни бартараф этиш керак. Бинобарин, Президент шимолдан айнан қандай хатар мавжудлигига аниқлик киритмаган. Айни пайт ҳар икки томон техник жиҳатдан уруш ҳолатига яқин турибди.

YTN телеканали сайтида тўлиқ чоп этилган Миллатга мурожаатномада Президент мухолифатни ҳукуматнинг асосий шахс ва мулозимларига нисбатан импичмент эълон қилишга уриниш орқали давлат ишига жиддий тўсиқ қўйишда айблаган. Маълум бўлишича, баҳорда бўлиб ўтган сайлов натижасида янги ҳукумат иш бошлагандан сўнг ўтган давр мобайнида Миллий кенгаш 22 нафар давлат хизматчиси, жумладан бир неча прокурор ҳамда ички ишлар ва мудофаа вазирига импичмент билан таҳдид қилган.

- Бу очиқчасига эркин Корея Республикасида Конституция ва қонунлар билан ўрнатилган тартибни, давлат институтлари фаолиятини бузиш, фуқаролар уруши қўзғатишга қаратилган ҳаракат, - деди Юн Сок Ёль. - Бизнинг жиноий гуруҳлар уясига айланган  Миллий кенгашимиз мамлакат суд-маъмурий тизимини жонсизлантириш ва либерал демократия тизимини қонунчилик диктатураси ёрдамида ағдаришга уринмоқда.

Айни пайт ҳукмрон партия ҳам, мухолифат ҳам ҳарбий ҳолат жорий қилиниши тарафдори эмас. Юн Сок Ёль қарорини парламентдаги кўпчилик - Демократик партия етакчиси Ли Же Мён Конституцияга зид, деб атади, Президент партияси - "Халқ кучи" раҳбари Хан Дон Хун ҳам ноқонунийлигини таъкидлаб, қайтаришга ваъда берди.

"Reuters" ахборотида ҳарбий ҳолатга риоя этилиши учун масъул армия генерали Пак Ан Сунинг буйруғи таржимаси келтирилган. Ушбу ҳужжатга кўра, мамлакатда ҳар қандай сиёсий фаолиятга, жумладан парламент, маҳаллий кенгашлар, сиёсий партия ва уюшмалар ишига, шунингдек митинг, намойиш уюштириш, қўзғолон кўтаришга тақиқ қўйилган.

Буйруққа биноан, ОАВ ҳарбий қўмондонлик назорати остига ўтган, "ёлғон хабарлар тарқатиш, жамоатчилик фикрини чалғитиш ва нохолис тарғибот олиб бориш ман қилинган. Ушбу қоидаларни бузганлар қўлга олиниши, ордерсиз тинтув қилиниши ва жазога тортилиши кўрсатилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея парламенти Президент жорий қилган ҳарбий ҳолатни рад этди