Меҳнат миграцияси дунё иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланган. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда 292 миллиондан ортиқ халқаро мигрант мавжуд. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Ишчи кучининг дунё бўйлаб кўчиб юриши табиий жараён.

Мамлакатимизда ҳам фуқароларни чет элга тартибли ва хавфсиз юбориш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Охирги 2 йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга ишлаш учун юборилган. Агентлик бу кўрсаткични 150 мингга етказишни ўз олдига мақсад қилган. Маълум қилинишича, Япония, Корея ва Европа давлатлари каби фуқароларнинг меҳнат қонунчилиги ҳимояланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган давлатларга ишчиларни юбориш мақсад қилинган. Бу борада айни вақтда муайян ишлар амалга оширилмоқда.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Жанубий Корея Ўзбекистон фуқаролари учун Россия, Қозоғистон ва Туркия қаторида энг йирик меҳнат бозори саналади. 2021 йилда Корея кўплаб фуқаролар меҳнат шартномаларини бузгани ва белгиланган муддатда мамлакатни тарк этмагани учун ишга қабул қилишни тўхтатган эди. Шу вақтга қадар фақатгина ишлаб чиқариш ва хизмат соҳасида ишчилар юборилган.  

Жорий йилнинг 6-8 май кунлари камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Жанубий Корея ҳукумати билан узоқ музокаралар ўтказиб, ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қилиш бўйича келишувга эришди.    

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров билан суҳбатимиз шу хусусида бўлди.  

– Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда бўлди. У ерда қандай келишувларга эришилди?  

–Ушбу ташриф кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди. Хабарингиз бор, 2020 йил пандемия даврида Ўзбекистон меҳнат мигрантларини Корея Республикасидаги қишлоқ хўжалиги мавсумий ишларига юбориш йўналиши очилган. 2021 йил пандемия даврида ягона давлат сифатида Ўзбекистондан 420 нафар ишчи Кореяга юборилган эди. Минг афсуски, шу пайт улардан 307 нафари Корея Республикасининг меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда нолегал қочиб кетган. Шу сабабли, ўзбекистонлик ишчиларнинг кириб келишига Корея Республикаси Адлия вазирлиги томонидан чекловлар ўрнатилган эди.  

Бу мазкур соҳадаги ҳамкорлик тўхтаб қолишига олиб келди. 2022 йилда Ўзбекистондан махсус делегация ташкил қилинган. Бу учрашувлар натижа бермаган эди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Корея Республикаси Адлия вазирлиги билан ўтказилган учрашувларда ушбу масаланинг ечимини топди. Корея Адлия вазирлиги агар Ўзбекистондан келган ишчилар меҳнат қонунчилигини бузмаса, ноқонуний фаолият билан шуғулланмаса ва иш жойини сабабсиз тарк этмаса, Корея томони ватандошларимиз учун ҳар қандай турдаги энг юқори даражадаги меҳнат визасини очишга тайёрлигини билдирди.  

Эндиликда ўзбекистонликлар Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларда меҳнат қилиши мумкин. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, агротехнологиялар бўйича ишлаб, малакасини оширади. Бу орқали айни йўналишдаги билим ва кўникмаларини бойитиб, юртимизга катта тажриба билан қайтиши мумкин.  

Бундан ташқари, профессионал касб-ҳунарга эга бўлган ўғил-қизларнинг ҳам Кореяда ишлаш имкониятлари пайдо бўлди. Айтиш керакки, ушбу йўналишда, яъни маълум бир касб-ҳунарга эга бўлган, қўлида дипломи бор мутахассислар кўп. Эндиликда улар ҳам ўз соҳасидан келиб чиқиб Кореяда фаолият олиб бориши йўлга қўйилади. Айни йўналишда Адлия вазирлиги билан келишувга эришилди. Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилиш учун квоталар сони кўпайтирилди. Шу вақтга қадар Жанубий Кореяга ишлаб чиқариш ва хизмат соҳасида ишчилар юборилар эди. Эндиликда келишувларга кўра, 9 та йўналишда ишчилар юборилади. Жанубий Корея малакали ишчиларга рекорд миқдорда виза бермоқчи, виза талабларини ҳам юмшатмоқчи.  

Адлия вазирлиги Е-8 визасини Ўзбекистон учун қайта жорий қилишига келишилди. Айни бу борада мутахассисларни юбориш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Имкон даражасида йил якунига қадар Е-8 визаси бўйича ишчиларни юбориш ва 2025 йил бошидан катта партиядаги ўзбекистонлик фуқароларни ишлашга юбориш борасидаги ишларга тайёргарлик кўрилмоқда. Корея Республикасига ташрифнинг энг асосий вазифаси Е-8 визасини тиклаш эди. Кўзланган натижага эришилди.  

Шунингдек, ташриф чоғида Автомобиль-саноат ассоциацияси раиси Квак Йонг Чол билан учрашув бўлди. Автосаноат соҳасида ҳам ўзбекистонлик ишчиларни Корея Республикасига юбориш масаласи муҳокама қилинди. Бугунги кунда Жанубий Кореядаги 6800 автомобиль корхонасида 48 минг киши меҳнат қилмоқда. Бироқ автосаноатда яна йилига 3000 нафар ходимга талаб бор. Томонлар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ишлаш истагидаги ўзбекистонликларни қисқа фурсатларда лойиҳага қамраб олиш бўйича келишувга эришилди. Корея автосаноат соҳасида ўзбекистонлик ишчиларга 17 мингта янги иш ўринлари таклиф қилди.    

Кореяда автосаноат йўналишида иш ўринлари кўп таклиф этилаётгани, ўзбекистонлик фуқароларнинг бу соҳага қизиқиши юқорилиги инобатга олиниб, автомобиль соҳасига қайси турдаги виза бериш Корея Республикасининг Адлия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Агар бу соҳага виза бериш тартиби йўлга қўйиладиган бўлса, келгусида автомобилларга хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам ишчиларни юбориш имкониятига эга бўламиз.  

– Кореялик иш берувчилар юртдошларимизга қандай талаб қўймоқда?  

–Иш берувчилар асосан корейс тилини бошланғич даражада билиши талаб қилинади. Фуқароларимиз бироз бўлсада корейс маданияти ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. Энг асосийси, Корея Республикасининг меҳнат қонунчилигини бузмаслиги талаб этилади. 

– Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун жорий йилда қанча бўш иш ўрни таклиф қилмоқда?  

–Бугунги кунга қадар Е-9 визасининг ўзида 13 мингга яқин квоталарга эга бўлганмиз. 1 минг 400 нафар ишчи Корея Республикасига юборилган. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 5-10 фоизга ошиши кутиляпти. Жорий йилда Кореяга 20 мингга яқин бўш иш ўринлари таклиф қилиняпти. 20 минг иш ўрнини тўлдириш учун биз шунча мутахассисларни тайёрлашимиз керак.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтишим керак, 2023 йилга қадар Ўзбекистон фақатгина Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ишчиларини юборган. 2024 йилдан бошлаб ушбу соҳаларга қўшимча сифатида янги йўналишлар очилди. Булар қишлоқ хўжалиги, тоғ-кончилик, ўрмончилик, кемасозлик, қурилиш ва пайвандчилик йўналишлари. Бу ерда аёлларга ҳам эътибор қаратиш мақсадида янги соҳаларни жалб қилиш борасида музокаралар олиб борилди. Келишувларга кўра аёллар учун хизматлар соҳаси қўшилди.  

– Бу борада мутахассисларни тайёрлаш қийин бўлмаяптими?  

–Кореяда ишлаш иштиёқидаги фуқаролар кўпчиликни ташкил этади. Бу қизиқишга яраша биз фуқароларга шароитларни яратиб бериш мақсадида барча вилоятлардаги мономарказларда ўқув курсларини ташкил қиляпмиз. Бугунги кунда юртимизда корейс тили, маданиятини ўргатувчи ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган. Ўзбекистонда корейс тилини биладиган мутахассислар камлиги ва корейс тилида ўқитадиган ўқитувчининг камлиги муаммо бўлиб турибди. Шу масалани ечиш мақсадида Корея давлатига ташриф чоғида Ўзбекистонда “Қирол Сежонг” ўқув маркази филиалларини ҳар бир ҳудуддаги мономарказлар қошида очиш, ушбу ўқув курсларига Кореядан олий тоифали ўқитувчиларни жалб қилиш бўйича келишиб олинди.   

Шунингдек, мазкур ўқув маркази сертификатларини қўлга киритган битирувчиларга Кореяда ишлаш ҳуқуқини берувчи виза тақдим қилиш, Ўзбекистонда корейс тили ўқитувчиларини тайёрлаш мақсадида махсус курслар ташкил этиш, мономарказларни ЭПС тест имтиҳонларига ихтисослашган ўқув қўлланмалари билан таъминлаш масалаларида келишиб олинди. “Қирол Сежонг” институти Кореяда вақтинча ишлаш истагидаги юртдошларимизга иш берувчилар талабига мос равишда корейс тили, маданияти ва меҳнат қонунчилигини яхши ўзлаштиришларига катта имконият беради.    

Бундан ташқари мулоқотда Е-9 визаси (нопрофессионал ишчи виза тури) асосида ўтадиган ЭПС тестларида “Қирол Сежонг” ўқув маркази сертификатига эга номзодларга қўшимча имтиёзлар бериш, қурилиш соҳасига ишчиларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мавсумий визани жорий қилиш бўйича икки томонлама манфаатли таклифлар ўртага ташланди.    

Эътиборлиси, Корея давлати Ўзбекистондан кўп ишчи олишни маъқул кўради. Корейс иш берувчиларининг фикрича, ўзбекистонлик ишчилар бошқа давлат ишчиларига нисбатан яхши меҳнат қилади. Энг асосийси, тарбия, тартиб-интизом биринчи ўринда бўлгани учун ҳам юртдошларимизнинг ҳурмати баланд.  

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, ташриф доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ташкилоти билан ҳам учрашув бўлди. Учрашувларда 40 миллион долларга яқин Ўзбекистонга инвестиция олиб кириш муҳокама қилинди. KOICA раҳбарияти томонидан Ўзбекистонга катта қизиқиш билдирилди. Олдинги йилларга қараганда инвестиция лойиҳаларини 2 баробарга ошириш, 50 фоиз Ўзбекистон маблағи ва 50 фоиз Корея маблағи ҳисобига янги KOICA марказлари ташкил қилишга келишилди. Ушбу лойиҳалар амалга ошса, барча вилоятларда фуқаролар учун тилга, касб-ҳунарга ўргатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилади. Ҳозирда бу борада ишлар амалга оширилаётир.  

Айни вақтда Е-9 визаси бўйича ишга кетмоқчи бўлган 41 мингга яқин фуқаролар имтиҳондан ўтказиляпти. Буларнинг ичида корейс тилини биладиганлар саралаб олинади.  

– Жанубий Кореяда қонуний ишлаш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?  

–Бу фуқаронинг қайси виза тури билан ишга кетаётганига боғлиқ. Бугунги кунда Жанубий Кореяда ишчилар учун Е-7, Е-8, Е-9 визалари мавжуд. Е-7 виза тури бу – профессионал ишчи визалари ҳисобланади. Яъни, бу виза турига талаб қаттиқроқ. Бу виза билан ишлайдиган номзод олий маълумотли бўлиши керак. Шунингдек, маълум бир соҳада 1-5 йилгача иш стажига эга бўлиши керак.  

Е-8 виза ҳар бир фуқарога тўғри келиши мумкин. Бу ерда қаттиқ талаб қўйилмаган. Бунда деҳқончилик йўналишида қисқа муддатли 5 ойдан 8 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб қилинади. Бу соҳада юртимизда кадрлар етарлича топилади. Бу ерда битта талаб Корея Республикасининг меҳнат қонунчилигини бузмаслиги керак.  

Фуқароларимиз ўртасида Е-9 визага талаб юқори. Бу виза 4 йилу 10 ойлик виза ҳисобланади. Бу визадан икки маротаба фойдаланиш мумкин бўлади. Икки марта борилса, қарийб 10 йил Корея Республикасида ишлаш имконияти бўлади. Бунда 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган, судланмаган, соғлом фуқаролар ишга таклиф этилади. Бу визанинг афзаллик томони шундаки, фуқаро иш берувчи билан 4 йилу 10 ой яхши ишласа, энг кам иш ҳақи 1 минг 600 АҚШ долларидан 5000 АҚШ долларигача. Бугунги кунда битта жойда ишлаган фуқаролар ичида 18 минг АҚШ долларигача бонус олганлар бор. Бошқа мамлакатларда бундай шароитлар йўқ.  

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/3u9pqGzhBms" title="Janubiy Koreya o‘zbekistonliklar uchun yangi sohalarda ish taklif qilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Корея Республикасига ишлашга борган фуқаронинг соғлиғи, хавфсизлиги кафолатланганми?  

– Фуқаролар ишлашга кетишдан олдин бу борада давлат томонидан кафолатланган суғурта қилинади. Кореяга боргандан кейин фуқаро ишга жойлашади ва иш берувчилар томонидан алоҳида суғурта қилинади. Корея давлатида суғурта компаниялари яхши ишлайди. Асосий 70 фоиз суғурталар иш берувчилар ёки суғурта компанияси томонидан амалга оширилади.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун янги соҳаларда иш таклиф қилмоқда (+видео)