Халқ депутатлари Бухоро вилояти Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Шофиркон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулло Хайруллаевич Ҳакимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
Сессияда Шофиркон тумани ҳокими лавозимига Жамшид Фазлиддинович Шароповнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Шаропов Жамшид Фазлиддинович 1984 йилда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Мутахассисилиги — иқтисодчи.
У айни вақтга қадар Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Зариф Комилов, ЎзА