Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Нафақат пойтахтдаги, балки ҳудудлардаги шифохоналарни ҳам замонавий тиббий ускуналар билан таъминлашга аҳамият қаратилаётир. Шу билан бирга, уларда сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада амал оширилган ишларни биргина Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази мисолида кўрадиган бўлсак, ушбу марказда 8 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг минтақавий филиаллари очилди. Улар энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди. 

Хўш, бугунги кунда бу каби ўзгаришлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази учун қандай имкониятлар яратди? Марказ вилоят аҳолиси учун кенг кўламли тиббий хизматларни кўрсата олаяпти? 

Ушбу саволларга Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари қуйидагича жавоб берди. 

Жамшид ДИЁРОВ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори:  

–Салкам 100 йиллик тарихга эга Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 439 ўринли бўлиб, унда ўз касбининг жонкуяр ва салоҳиятли шифокорлари фаолият кўрсатади. Марказда 2019-2020 йиллардан бошлаб, 8 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг минтақавий филиаллари очилиши вилоят аҳолиси учун кенг кўламли тиббий хизматнинг ташкил этилишига олиб келди. 

Жумладан, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида хирургик йўналишда тўртта илмий-амалий марказнинг минтақавий филиали иш бошлади. Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий марказининг Қашқадарё минтақавий филиали шулар жумласидан. Бу эса марказимизда шу йиллар давомида 30 га яқин юқори технологик янги амалиётларни бажариш имкониятини берди. 

Вазирлик томонидан берилган тиббий асбоб-ускуналардан ташқари, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан маҳаллий бюджетдан ҳам маблағ ажратилиб, вилоятимизда мавжуд бўлмаган янги асбоб-ускуналарни олишга эришдик. Бунинг натижасида узоқ чекка ҳудудлардан республика марказларига боришга қийналган беморларда айнан марказда йирик ва юқори технологик амалиётлар ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 августдаги “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти йўлга қўйилди. 2024 йилнинг биринчи олти ойлигида мазкур марказнинг Қашқадарё минтақавий филиалини очиш кўзда тутилган. 

Таъкидлаш керакки, 2023 йилда 19 мингдан ортиқ вилоят аҳолиси шу марказда ўз соғлиғини тиклаган. Хирургик йўналишларда 2023 йил мобайнида марказда 30 дан ортиқ янги юқори технологик амалиётлар бажарилди. 10 мингга яқин беморга терапевтик йўналишда юқори малакали тиббий хизмат кўрсатилди. Соматик ва сурункали касалликлари бор беморлар режали равишда даволанди. Улардан 6 минг нафарга яқин бемор давлат маблағи ҳисобидан марказда ётиб даволанди. Хусусан, нафақада бўлганлар, 1- ва 2- гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалар ана шундай имтиёзга эга беморлар ҳисобланади. 

Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлардан яна бири – давлат тиббий суғуртасидир. Бу жараёнга босқичма-бочқич ўтиб борилади. Дейлик, 2025 йилдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тўлиқ тиббий суғурта тизимига ўтиши режалаштирилган. Унга кўра, 2023 йил давомида қарийб 3 миллиард сўм давлат тиббий суғурта ҳисобидан қамраб олинди ва шу маблағлар эвазига имтиёзи бор беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилди. 

Албатта, марказимизда яратилаётган бу каби имкониятлар вилоятимиз аҳолисининг саломатлигини тиклаши ва уларнинг замонавий тиббий хизматдан фойдаланиши йўлида муҳим қадамлардир.

Шокир АШУРОВ, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2-неврология бўлими бошлиғи: 

–Марказимизда 20 га яқин бўлим мавжуд. Неврология эса биринчи ва иккинчи бўлимлардан иборат. Иккинчи бўлимимиз 20 ўринли бўлиб, бу ерда неврологик касалликларнинг барча турларини даволаш учун етарли шароит яратилган. 

Кейинги вақтларда кўпчилик фуқароларда асабий толиқишлар кузатилади. Бунга асосий сабаб эса бундан 20-25 йил олдинги ҳолатга нисбатан ҳозирги кунда мия ахборотни 10-15 маротаба кўпроқ қабул қилиши. Шунинг учун ҳозирга келиб, асаб толиқиши билан келадиган беморлар жуда кўпчиликни ташкил этаяпти. Шу билан биргаликда, ортиқча вазнга эга бўлган беморлар, яъни гўшт ва ёғли маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши оқибатида остеохондроз, бел грижаси билан келаётган беморлар ҳам кўп. 

Ёш жиҳатдан гапирганда, сўнгги вақтда асабий толиқиш, умуртқа касалликлари ёшарди, яъни ёшлар ҳам бу касалликлар билан азият чекмоқда. Буни кўп ҳолатларда семизликка боғлаш мумкин. 

Шу сабабли, ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига эътибор бериши, вақтида дам олиши ва кундалик истеъмол қилаётган таомлари меъёридан ошмаслигини назорат қилиши мақсадга мувофиқдир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AXyis7ZboXc" title="Jamshid DIYOROV: Markazda olti mingga yaqin bemor davlat mablagʻi hisobidan davolandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

Улуғбек Тўхтаев (видео).

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамшид ДИЁРОВ: Марказда олти мингга яқин бемор давлат маблағи ҳисобидан даволанди (+видео)