Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 5 та сиёсий партиянинг вилоят Кенгашлари билан ҳамкорликда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

–Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб боришда сиёсий партия ва партия гуруҳлари иштирокини таъминлаш муҳимдир, – дейди Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Жамшид Жўраев. – Бугунги кундаги ҳолатни таҳлил қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини олиб боришда маҳаллий Кенгаш депутатларининг сиёсий партия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги, уларнинг сессиялар кун тартибларига таклифлари ва ушбу таклифларнинг партия дастурий мақсадларига мослиги, партия гуруҳи сўровларини юбориш ва эшитувларини ташкил этиш бўйича вилоятда амалга ошириб келинаётган самарали иш тажрибаларини алмашиш, шунингдек, истиқболдаги вазифаларни ҳамкорликда белгилаб олиш зарурдир.

Иштирокчилар бугунги кунда сиёсий партия ва партия гуруҳларининг жамоатчилик назоратини олиб боришдаги ўрни ва роли, бу борада улар фаолиятида учраётган муаммолар таҳлили, шунингдек, ривожланган давлатларда сиёсий партиялар томонидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг самарали ва таъсирчан усуллари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросига ҳам эътибор қаратилди.

Жумладан, “Ўзбекистон –2030” стратегиясида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш” бўйича 79-мақсад белгиланган. Унга кўра, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида вакиллик органларига сайловнинг аралаш (мажоритар-пропорционал) тизими жорий қилинаётганлиги таъкидланиб, ушбу тизимнинг афзалликлари, унинг сиёсий партия ва партия гуруҳлари фаолиятини жонлантиришдаги аҳамияти борасида фикрлашилди.

Давра суҳбатида ўртага ташланган масалалар қизғин муҳокама қилинди. Сиёсий партия вакиллари мавзу юзасидан сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб олди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик назоратини олиб боришда сиёсий партияларнинг ўрни