Ҳар бир давлатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш стратегик вазифа сифатида белгиланган.

 Мамлакатимизда ҳам бу масалада ўзига хос тизим ва ҳуқуқий механизм яратилган. Айниқса, жамоат хавфсизлигига доир ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фуқаролар ва жамоат тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлик тизими мавжуд.

Жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, унинг мутлақо янги механизм ва тартибларини жорий этиш заруратини юзага келтирмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси томон юзланган мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар фонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари белгилаб берилди.

“2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси”нинг 47-бандида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилган.

Жамоат хавфсизлиги жамиятнинг қонунга хилоф тажовузлар, ижтимоий ва миллатлараро низолар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш яхлит тизим саналиб, у давлат томонидан жамиятни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун белгиланадиган, доимий равишда такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олади.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги миллий манфаатлар: жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш баробарида – давлат ва жамият бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришни назарда тутади. Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг фаол ва бунёдкор ролини, жамият ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишни талаб этади.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Давлат функциялари – бизнес учун имконият” лойиҳаси доирасида давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Мазкур қарор жамоат хавфсизлигини таъминлашда хусусий секторларни жалб қилишда муҳим ва дастлабки ҳуқуқий ҳужжат бўлди.

Шу тариқа мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Ақлли шаҳар” ва “Хавфсиз шаҳар” ғоя ва тамойиллари ўртага ташланди ва бу борада қатор тизимли ишлар бошланди.

Ўтган йиллар сарҳисоби шуни кўрсатадики, ислоҳотлар диққат марказида давлат деб аталмиш ижтимоий-сиёсий тузилма бўлиши, фуқароларнинг давлатга хизмат қилиши, асосий эътибор иқтисодиётда давлатнинг бош ислоҳотчилигига қаратилди. Мол-мулклар давлат тасарруфидан чиқарилиб, хусусийлаштирилгандек бўлди, фуқароларда de yure мулкка эгаменлик ҳисси пайдо бўлгандек бўлди, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги таъминлангандек бўлди. De facto давлатнинг иқтисодиётга, хўжалик алоқаларига аралашуви ҳаддан зиёда бўлиб қолаверди. Давлатнинг функция ва вазифалари ҳажми салмоқли бўлиб қолаверди, давлатнинг субъект сифатидаги ҳукмрон, монопол мавқеи сақланиб турди. Мулкдор, тадбиркорда қўрқув, қачондир мулкидан маҳрум бўладигандек кайфият ҳукмрон бўлди. Натижада мамлакат иқтисодиётига инвестициялар (айниқса, тўғридан тўғри инвестициялар) оқими Сингапур, Малайзия давлатлари у ёқда турсин, Венгрия, Чехия, Словакия даражасидан ҳам паст бўлди.

Тўғри, ислоҳотларнинг кейинги босқичларида, асосан, расмий ҳужжатларда, расмий ахборотларда хусусий мулкка асосланган тадбиркорлик субъектлари мустақиллигини таъминлаш, улар фаолиятини эркинлаштириш давлат иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишига айланиб борди.

Таъкидлаш лозимки, давлат жамият ҳаётининг барча соҳаларида энг муҳим аҳамиятга эга “субъект” ҳисобланади. Давлатнинг ушбу мақоми иқтисодий муносабатларда (яъни, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда) яққол ажралиб туради. Зеро, иқтисодий муносабатларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланишида давлат иштироки бевосита халқ манфаатларини амалга оширишга қаратилгандир. Бунда эса, давлат ана шу манфаатларнинг ҳимоячиси сифатида уларни тўғри ва мақбул амалга оширилишини таъминлаб бериши лозим.

Ўтган 2017 – 2021 йилларда амалга оширилган Ҳаракатлар стратегияси даврида тўпланган тажриба шуни кўрсатдики, эндиликда давлатнинг вазифаси сифат, мазмунан ва шаклан ўзгармоқда. Бугунги рақобат дунёси, инвестициявий жозибадорлик ушбу сифат ўзгаришларини талаб этмоқда. Эндиликда давлатнинг вазифаси давлат хизматлари сифати ва жамият билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигига эришиш учун бошқарувнинг барча даражаларида ресурслар ва кўникмаларни сафарбар этиш ва бирлаштиришдан иборат бўлиши лозимлигини давр тақозо этмоқда.

Илғор хорижий тажрибалар жамоат хавфсизлигини таъминлашда давлат-хусусий шериклик асосида ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини кўрсатган. Аввало, жамоат хавфсизлигида давлат-хусусий шериклик нисбатан янги соҳа эканлигини эътиборга олган ҳолда бу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Шу маънода жамоат хавфсизлигини давлат-хусусий шериклик асосида таъминлаш тизимини такомиллаштириш долзарб мавзудир. Ҳозирда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва маъмурий актларнинг муайян пакети шаклланди, амалиёт бошланди. Аммо жамоат хавфсизлигини давлат-хусусий шериклик асосида таъминлаш тизими, шерикларнинг мақомини белгиловчи доктрина анча заиф.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилиши долзарбдир. Аммо жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлат функцияси эканлигини ҳам эътиборга олган ҳолда қайси соҳаларда давлат-хусусий шерикликни ташкил қилиш мумкинлигини ҳам аниқлаш муҳим масала. Шу билан бирга, бу соҳага хусусий секторларни жалб қилиш муаммоси ҳам бор. Албатта, бунда давлат-хусусий шерикнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат қўллаб-қувватлашнинг самарали турларини ишлаб чиқиш, ижтимоий адолатли имтиёзлар ва преференциялар яратиш ва жорий қилиш айни муддаодир.

Хулоса қилиб айтганда, жамоат хавфсизлигини таъминлашни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва унинг истиқболларини белгилаш бугунги кунннинг долзарб бўлган соҳаларидан ҳисобланади.

Миродил Баратов,
юридик фанлар доктори, профессор 
Нуриддин Кулдашев, 
юридик фанлар доктори.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат хавфсизлигини давлат-хусусий шериклик асосида таъминлаш истиқболлари