Президентимиз ташаббуси билан Оролбўйида жамоат транспортини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолини сифатли ва кафолатланган транспорт хизматлари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

– Қорақалпоғистон Республикасида 424 та йўналишда 2 минг 574 та жамоат транспорти ва 12 минг 148 та йўналишсиз такси ҳаракатланмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Транспортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Махсет Утениязов. – Республикада  жамоат транспорти қамровини ошириш мақсадида барча аҳоли пунктлари хатловдан ўтказилди. 1 минг 169 та аҳоли пункти жамоат транспорти билан қамраб олинган. Қолган 9 та аҳоли яшаш пунктида йўллар автобус қатнови талабига жавоб бермагани ҳамда жамоат транспортининг мунтазам қатновига талаб бўлмаганлиги сабабли енгил автомашиналарда йўналишсиз такси хизмати кўрсатилмоқда.  

Аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ўтган йили 8 та автобус ва 136 та микроавтобус, жорий йилнинг 5 ойи давомида 13 та автобус ва 16 та микроавтобус харид қилинди. Йил охиригача яна 100 та замонавий автобус ва 70 та микроавтобус харид қилиниши режалаштирилган.

Ўтган йили “Нукус-Олмаота” халқаро ва 19 та шаҳарлараро йўналиш, жорий йилнинг ўтган ойларида 9 та янги шаҳар атрофи йўналишлари ташкил этилди. Жорий йилда 12 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади ҳамда мавжуд йўналишларни оптимизация қилиш орқали 3 та жамоат транспорти етиб бормаган аҳоли пункти қамраб олинади. Шу билан бир қаторда 9 та М1 тоифадаги транспорт қатновчи  йўналишлар М2 ва М3 тоифага ўтказилади.

Ҳозирда республикада брутто-шартномаси талабига жавоб берадиган 13 та замонавий русумдаги автобус мавжуд. Жорий йилнинг май ойидан ушбу автобуслар 1 та йўналиш бўйича, яъни, 7А-сонли “Нукус савдо мажмуаси – Нукус шимоли-ғарбий автовокзали” йўналишида 12 та автобус билан брутто-шартнома тизими асосида ҳаракатланмоқда. Нукус шаҳри жамоат транспортини тўлиқ брутто тизимига ўтказиш учун қўшимча 160 та замонавий автобусга талаб мавжуд.  

Қорақалпоғистон Республикасида 21 та автовокзал, автостанция ҳамда 908 та оралиқ автобус тўхташ бекати мавжуд. Ўтган йилда 1 та автостанцияда (Нукус тумани) ва 20 та оралиқ автобус тўхташ бекатида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилди ҳамда 1,2 км автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилди. Жорий йилда маҳаллий тадбиркор томонидан Тўрткул туманидаги автостанцияни реконструкция қилиш ишлари ташкил этилади ҳамда Нукус шаҳрида “Нукус автовокзали”ни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бир қаторда, республика ҳудудида 65 та бекатни қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилади ҳамда шаҳар ичида 12 км автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган умумий фойдаланиш темир йўл линияларининг узунлиги 1021,9 километрни ташкил этади. Ҳудудда 34 та темир йўл станция ва разъездлар ҳамда 1 та блок-пост ва  11 та темир йўл корхонаси, Нукус шаҳрида “Ўзтемирйулконтейнер" акциядорлик жамияти Нукус логистика маркази мавжуд. Корхонада темир йўл вагонларига юк ортиш ва тушириш ҳамда юкларни сақлаш хизмати йўлга қўйилган. Корхона бир вақтнинг ўзида 12 та юк вагонига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Аҳолига хизмат кўрсатиш “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти йўл ҳужжатларини расмийлаштириш агентлиги Оролбўйи ҳудудий бўлинмаси мавжуд бўлиб, бир кеча кундузда 600-700 та йўловчига хизмат кўрсатади. Жумладан, бугунги кунда Оролбўйи ҳудудидан Тошкент–Қўнғирот–Тошкент, Қўнғирот – Андижон – Қўнғирот” маҳаллий йўналишлари, “Тошкент – Волгоград – Тошкент”, “Куляб – Волгоград –Куляб”, “Душанбе – Волгоград – Душанбе”, “Хўжанд – Волгоград – Хўжанд” ҳалқаро йўналишлари орқали йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси томонидан Мискин – Нукус йўналиши бўйича тезюрар поезди ҳаракатини йўлга қўйишда “Мискин – Нукус темир йўл линиясини электрификация қилиш” лойиҳаси  бўйича смета ҳужжатларига биноан 15 фоиз ишлар бажарилиб, эгри йўлларни қисқартириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жамиятнинг ЭП-1 корхонаси томонидан устунлар ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” филиали тасарруфида яна 2 та янги Манғит ва Гурлан станцияларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” филиали “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 29 октябрдаги “Темирйўлинфратузилма” акциядорлик жамиятига қарашли МТУ филиаллари тасарруфидаги станцияларда вагон оғирлигини ўлчовчи статик электрон тарозиларни харид қилиш ва ўрнатиш тўғрисидаги баённомасининг 1-бандига асосан, Қўнгирот ва Мискин темир йўл станцияларида вагон оғирлигини статикада ўлчовчи электрон тарозини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Нукус халқаро аэропортидан ҳафтасига 17 та маҳаллий йўналиш, 7 та халқаро йўналишда жами 24 та авиақатнов амалга оширилмоқда.  Президентнинг 2024 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган барча резидент авиакомпаниялар Қорақалпоғистон Республикасига туристлар оқимини янада ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб Истанбул – Нукус – Тошкент, Самарқанд – Нукус –Истанбул йўналишлари бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш топшириғи белгиланган. Ҳафтанинг душанба кунлари Нукус – Истанбул – Нукус йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Президентнинг 2024 йил 19-20-август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар бўйича баённинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтасига 2 марта Нукус – Ақтау – Нукус авиақатновлари ташкил қилинди.    

Қорақалпоғистон Республикасига туристлар оқимини янада ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб янги харид қилинаётган L-410 русумли самолётлардан бир донаси Қорақалпоғистон Республикасида ички рейслар учун дислокaция қилинишини таъминлаш юклатилган. “Uzbekistan Helicopters” масъулияти чекланган жамияти авиакомпаниясига тегишли L-410 русумли ҳаво кемаси Нукус халқаро аэропортида ички рейсларни бажариш учун дислокaция қилинган.

Амалга оширилаётган ишлар Оролбўйи аҳолисининг оғирини енгил, узоғини яқин қилишга хизмат қилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат транспорти аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилади