Оилаларнинг тинч-тотувлиги, фаровонлигини таъминлаш, фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлиш, ижтимоий муҳитни яхшилаш жамият тараққиётининг муҳим омили саналади.

Ёшлар тарбиясини таҳлил этиб боришда "Уч авлод учрашуви", “Раҳбар ва ота-оналар” мулоқоти каби маданий-маърифий тадбирлар айни йўналишдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятли.

Тошкент шаҳар Бектемир туман Маданият марказида ўтган “Раҳбар ва ота-оналар” учрашувида Миллий гвардия хизматчилари ота-оналарига тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган шарт-шароитлар, ҳарбий қисмларда йўлга қўйилган замонавий ахборот технологиялари, моддий техник база ҳамда ушбу шарафли касб ҳақида гапириб беришди.

Маҳаллалар, таълим муассасалари, хиёбонларда жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, бунда Миллий гвардия хизматчиларининг масъулияти, белгиланган вазифаларни садоқат билан адо этишда ота-оналарнинг роли, маҳалланинг таъсир кучи, кўмакдошлиги хусусида суҳбатлашилди. Фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тизимда фаолият юритаётган ёш ҳарбий хизматчиларнинг оилалари мустаҳкам бўлишида ёши катталарнинг ўрни алоҳида экани, уларнинг ўгитлари, йўл-йўриқлари асқатиши таъкидланди.

Жойларда ўтказилаётган бу каби мулоқот ва учрашувлар оилалар ўртасидаги муносабат ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ўзига бириктирилган вазифаларни фидокорона бажаришларига куч ва ғайрат бағишлаётгани айтиб ўтилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3fsVWsWuYZM" title="Jamiyat taraqqiyotining muhim omili" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев,

Х.Абрайқулова, А.Содиқов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият тараққиётининг муҳим омили (+видео)