Жамият тараққиётида ОАВнинг ўрни
Андижонда оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами юқори кўтаринкилик билан ўтди.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари, нашриёт, матбуот тарқатувчи корхоналар вакиллари, блогерлар, соҳа фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини муборакбод этиб, мамлакатимизда уларнинг самарали фаолият юритишлари, сўз эркинлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини, улар жамият ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Ҳар йилгидан ўзгача руҳда ўтган байрам тадбирида самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари, фахрийлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Сўлим Боғи Бобурдаги “Кўҳинур” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш кайфият улашди.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА