Пойтахтимизда 17 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес-форумида иқтисодиётнинг турли тармоқларига инвестиция киритиш, жумладан Жалолобод вилоятида йил давомида фаолият кўрсатадиган “Чотқол курорти” тоғ-чанғи дам олиш маскани барпо этиш кўзда тутилган келишувларга эришилди.

Анжуманда Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Туризм департаменти ва мамлакатимиз Туризм қўмитаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган мазкур лойиҳа юзасидан меморандум имзоланди.

Ҳужжатга асосан томонлар қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

– Давлат, маҳаллий ҳокимият идоралари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ҳамкорлигига кўмаклашиш ва икки мамлакатда туризм барқарор ривожланишини таъминлаш;

– томонлар ҳудудлари иқтисодиётини барқарор ривожлантириш;

– ҳар икки давлатга туристлар оқимини жалб қилиш;

– соҳага сармоя жалб этишга кўмаклашиш, инвестицияни икки ва кўп томонлама қўллаб-қувватлаш;

– “Чотқол курорти” тоғ-чанғи дам олиш маскани” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида мутахассислар ўртасида тажриба ва билим алмашинувини йўлга қўйиш;

– дам олиш масканларида сайёҳлик имкониятини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш.

2024-2028 йилларда Жалолобод вилояти Чотқол туманида барпо этиладиган ушбу мажмуа мамлакатимиз туризм саноати ривожига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жалолободда тоғ-чанғи курорти барпо этилади