Ватанимиз тарихидаги 26 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1880 йил (бундан 145 йил олдин) – Туркистон ўлкасидаги дастлабки темир йўл – Михайлов кўрфазидан Қизил Арвотгача бўлган 217 чақирим масофадаги темир йўл қурилиши бошланди. Тарихчи Анорой Тоғаеванинг қайд этишича, мустамлакачи империянинг ўз манфаатлари йўлида зўр бериб қилган ҳаракатлари туфайли 1881 йил 1 январда 60 чақирим йўл қурилган бўлса, 1 сентябрда Қизил Арвотгача етиб бориб, тўлиқ ишга туширилди. Юк кам бўлганлиги учун поездлар дастлаб ҳафтасига икки марта қатнаб, асосан, ҳарбийлар, почта ва ҳар хил юкларни ташиб турган. 

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – минералог ва геокимёгар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Степан Бадалов таваллуд топди (вафоти 2014 йил). Унинг илмий ишлари Ўзбекистонда элементлар геокимёси, руда ҳосил қилувчи тизимларда элементларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ўрганишга ҳамда рений ва осмийнинг провинцияларини аниқлашга бағишланган.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – Тошкентдаги Киров тумани (ҳозирги Юнусобод тумани) ташкил қилинди. Мазкур туман 1992 йил 8 майдан бошлаб Юнусобод деб аталади. Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар фикрича, жойнинг номи жуда қадимги бўлиб, асли “Юнусработ” деб аталган. Бу ўринда “работ” карвонсарой маъносида қўлланган. Шимол томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнусҳожи Нодирҳожи ўғли (XIX аср, Юнусобод Оқтепасида боғ-роғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар билан боғлиқ.

Пойтахтимиздаги ҳозирги Яккасарой тумани ҳам шу куни Фрунзе тумани номи билан ташкил қилинган. 1992 йил 8 майдан Яккасарой тумани деб аталади.

1946 йил (бундан 79 йил олдин) – Компартия Марказий Қўмитасининг “Драма театрларининг репертуарлари ва уни яхшилаш тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Шундан сўнг Ўзбекистонда ҳам бу жараён авж олди ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ҳузурида бригада тузилди, республика театрлари репертуарларини жойларда ўрганиш ишлари бошланди. Қарорга мувофиқ республикамиздаги барча театрларнинг репертуарлари элакдан ўтказила бошланди. Тарихий ўгмишимиз ёритилган саҳна асарлари исканжага олинди. Шу қарордан кейин Мақсуд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди”, Собир Абдулланинг “Алпомиш”, Хуршиднинг “Фарҳод ва Ширин”, Ойбекнинг “Маҳмуд Торобий” сингари ва бошқа саҳна асарлари Ўзбекистон театрлари репертуаридан олиб ташланди.

1961 йил (бундан 64 йил олдин) – “Ўзбекистон маданияти” газетасининг шу кунги сонида атоқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг “Ҳуснбузар” номли мақоласи эълон қилинди. Мақола жамоатчилик ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Сўз санъатининг заргари бўлган ёзувчи мақоласини: “Карнай бор, сурнай бор. Сурнай санъаткор сурнайчининг қўлида хуш садолар беради. Карнай ҳар кимнинг қўлида ҳам қулоқни қоматга келтиради, холос”, деб бошлайди. Унда маданият ва ижтимоий ҳаётдаги кўзбўямачиликлар тўғрисида, жамиятни кемириб ётган иллатлар тўғрисида рўй-рост гапирилади.

1963 йил (бундан 62 йил олдин) – Қарши чўлини ўзлаштириш тадбирлари расман бошланди. Қарши чўлида олий навли пахта етиштириш учун қулай имконият мавжудлигини билган совет маъмурлари бу ердаги қўриқ ва партов ерларни ўзлаштиришга жиддий аҳамият берди. Қарши чўлида ўзлаштирилиши ва суғорилиши керак бўлган умумий майдон 1 миллион 306 минг гектарни ташкил қиларди. Ундан 435 минг гектар юқори зонада ва 871 минг гектар қуйи зонада жойлашган эди. 

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – Ўзбекистон Республика Олий Кенгашининг раёсати Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида фармойиш чиқарди.

1995 йил (бундан 30 йил олдин) – Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати билан ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – ЮНЕСКО ҳомийлигида Самарқандда Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтининг очилиш маросими бўлди. Бу тадбирда ЮНЕСКОнинг Бош директори Федерико Майор иштирок этди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Самарқандда биринчи халқаро “Шарқ тароналари” фестивали бошланди. У 1 сентябрга қадар давом этди. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Экспорт назорати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

2011 йил (бундан 14 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2011 йил (бундан 14 йил олдин) – Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида илк марта юкори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездининг қатнови йўлга қўйилди. Бу поезд соатига 250 км масофагача йўл босиб, Тошкентдан Самарқандгача бўлган 300 км масофани икки соатга яқин вақт ичида босиб ўтади.

2015 йил (бундан 10 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Тошкент ислом университетида Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ISESCO бош котиби Абдулазиз  ибн Усмон Тувайжирий  иштирок  этиб, ўзбек заминидан  чиққан алломаларнинг ислом  илм-фани  ва маданиятига  қўшган  беқиёс ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика фанидан Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиадани ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жалолиддин Мангуберди” спектаклининг саҳнадан олиб ташланишига нима сабаб бўлган?