Жалақудуқда ҳам маҳаллалар обод бўлмоқда
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “Қутлуғ” МФЙда Республика ишчи гуруҳи вакиллари уйма-уй юриб, ўрганишлар олиб борди.
Қайта таъмирдан сўнг фойдаланишга топиширилиши режалаштирилган маҳалладаги 43-сонли умумтаълим мактабида бошланган иш жараёни кўздан кечирилди.
Маҳалла инфратузилмаси, аҳолининг тоифалари бўйича маиший-ижтимоий шарт-шароитлари атрофлича ўрганилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Мактаб фаолияти, ўқитувчиларнинг савияси, уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилди. Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш, айниқса, ободончилик ишларига алоҳида ёндашув кераклиги таъкидланди.
Айниқса, томорқа хўжаликлари оилага қўшимча даромад келтирадиган манбаси, улардан самарали фойдаланишни қатъий йўлга қўйиш керак бўлади.
Маҳалла ҳудудидаги 195 нафар меҳнат мигратларини қайтариш чораларини тезлаштириш, ҳудуддаги тикувчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ишини такомиллаштириш, аҳоли маълумотларини рақамлаштириш ва маълумотлар базасини яратиш борасидаги ишлар, маҳалла “бешлиги”ни кучайтириш мақсадга мувофиқ.
“Қутлуғ” маҳалла фуқаролар йиғини Наво кўчасидаги мактаб ҳовлисида бўлиб ўтган учрашув ва суҳбатда мутасаддилар оқсоқоллар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлди.
Туман ҳокими Ҳикматилло Латипов дастурга тушган ҳудуд аҳолиси билан шу жойда учрашди. Сув муаммоси ечими бўйича фикр алмашилди. Насос янгиланиши, туманга олинадиган 17 сув насосининг биттаси шу ерга қўйилиши қайд этилди. Бу ердаги кичик трансформатор эса каттароғига алмаштирилади.
Шерали Отабоев тайёрлади,
ЎзА