Жаҳон узра янграйверсин болажонлар кулгуси
Янги йил байрамини ҳаммадан кўра болажонлар интиқ кутишади, бир-биридан ажойиб совғалар, арча атрофидаги шодиёналар уларни беҳад мамнун этади. Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида бўлиб ўтган “Президент арчаси” тантанаси ҳам уларга бир олам қувонч улашди.
Тадбирга Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров барча болажонларни Янги йил байрами билан табриклади. 650 нафар болаларга Президент совғалари топширилди.
Миллий гвардия ходими Ойсанам Бердалиева ва турмуш ўртоғи Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйидан 5 нафар тарбияланувчини оталиққа олиб, оилавий болалар уйи ташкил этди. Бу ерни ҳақиқий меҳр маскани дейиш мумкин. “Президент арчаси”га келган бу болажонларнинг қувончи чексиз.
–Бизни доимо йўқлаб турадиган Президентимизга раҳмат, – дейди Роза Ҳошимова. – Бугун ўз оиламизда улғаймоқдамиз. Бу тадбир бизга жуда ёқди.

М. Сулаймонов,
М. Қодиров (сурат), ЎзА