Жаҳон стандартларига мос маҳаллий маҳсулотлар
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Евро Глобал Инвест” масъулияти чекланган жамияти йирик йиғма темир-бетон панеллари тайёрлашга ихтисослашган.
Кластер усулидаги корхона йилига 500 минг куб метр бетон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 1 миллион тонна тош майдалаш, яна шунча асфальт тайёрлаш қувватига эга. Шунингдек, бу ерда ички ва ташқи эшиклар, дераза ромлари, мебеллар ясаш йўлга қўйилган. Корхона маҳсулотлари жаҳон стандартларига мослиги, зилзилага бардошлилиги ҳамда ҳамёнбоплиги билан харидоргир.
Айни пайтда корхонада 850 нафар киши меҳнат қилмоқда. Йил якунига қадар иш ўринлари сони 1 минг 500 тага етказилиши режалаштирилган.
[gallery-1755]
Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА