Маълумки, Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилмадир. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва уни кенгайтириш орқали аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилашдан иборатдир.  

Айтиш керакки, ташқи савдода тайёр маҳсулот экспортини кўпайтиришда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш янада кенг имкониятлар очади. Шу боис Ўзбекистон 2019 йилдан бу халқаро тузилмага аъзолик жараёнини бошлаган эди. Ўтган даврда бу мақсад сари дадил қадамлар қўйилди. Хўш, юртимизнинг Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигига қабул қилиниши келгусида қандай самара беради?

 Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети Макроиқтисодиёт кафедраси мудири, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдураҳим Ваҳобов билан суҳбатлашдик.  

 - Бугунги кунда дунёда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган ва бўлаётган давлатлар ҳамда уларнинг устун жиҳатлари ҳақида маълумот берсангиз?

 - Ўзбекистонни ҳозир бозор муносабатларига ўтаётган мамлакат эмас, бозор муносабатлари шаклланаётган давлатлар қаторига киради. Халқаро ташкилотлар турли минтақаларда бозор муносабатларини мониторинг қилади ва уларга бозор муносабатлари ривожланган деган статусни беради.  Ҳозирда ана шундай статусга 41та мамлакат эга. 38таси аъзо, қолган учтаси устида мониторинг ишлари олиб борилмоқда. 13та кўрсаткич асосида ариза билан мурожаат қилган мамлакатлар ўрганилади ва уларга уч хил статус берилади. Ё, бозор муносабатлари ривожланган, ёки бозор муносабатлари шаклланаётган, ёки бозор муносабатлари ривожланаётган. Агар дунёда БМТга аъзо 194та мамлакат бўлса шуни ичидан бозор муносабатлари ривожланган мамлакат 41та, бозор муносабатлари шаклланаётгани 23та, қолган давлатлар бозор муносабатлари ривожланаётган гуруҳни ташкил қилади. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти биргаликда хулоса чиқариб, давлатларга мана шундай статус беради. Бу эса уларга бир қатор дунёнинг тараққий этган мамлакатлари билан савдо алоқаларини олиб борганда преференцияларга эга бўлади.  

 - Ҳозирда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка қабул қилиниш арафасида турибди, бунинг талаблари нималардан иборат?

 - Жаҳон савдо ташкилотига кириш учун унинг 5та принципи бор. Ана шу тамойилларга биз риоя қилишимиз керак. Мамлакатнинг иқтисодиёти очиқ бўлиши керак. (давоми видеода)

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6Gq7Ej52b9M?si=hE5pDV1duqz4K6qz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик қандай устунлик беради? (+видео)