Жаҳон савдо ташкилоти сари муҳим қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига:
экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади.
Экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.
Мазкур Фармон 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
ЎзА