Жаҳон қарзи рекорд даражага етмоқда
Британиянинг Janus Henderson бошқарув компанияси дунё бўйича суверен қарзлар миқдори кескин ўсишини башорат қилди, деб ёзмоқда CNBC. 2022 йил якунлари бўйича унинг миқдори рекорд даражага кўтарилиши мумкин.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ўсиш 2022 йил якунлари бўйича 9,5 фоизни ташкил этиши мумкин, дунёдаги барча мамлакатлар суверен қарзларининг жами миқдори эса 71,6 триллион долларга етади. Асосий суверен қарзлари АҚШ, Хитой ва Япония қарзларини ташкил этади.
2021 йил якунлари бўйича глобал қарзлар 7,8 фоизга ўсиб, 65,4 триллион долларгача етган эди.