Жаҳон олимлари Тошкентда тажриба алмашмоқда
Тошкент тиббиёт академиясида «Тиббий реабилитация – янги ёндашувлар» мавзусида онлайн 1-халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда Европа мамлакатлари ҳамда россиялик етакчи тиббиёт институтлари ва клиникаларининг таниқли олимлари, тиббий реабилитация соҳасининг етакчи мутахассислари иштирок этяпти. Халқаро анжуманда иштирокчилар соҳага доир илғор тажрибалар, инновацион илмий ишланмалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, тиббий реабилитация кўп тармоқли соҳа бўлиб, педагогик, психологик ва бошқа бир қанча фаолият турлари уйғунлигига эҳтиёж сезади. Бу эса жаҳон тиббиёт олимлари ва мутахассисларининг бир мақсад йўлида бирлашиш, ўзаро тажриба алмашиб фаолият юритишини тақозо этади.Ушбу тадбир айни шу мақсадга қаратилгани ва илк марта Тошкентда ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.
Гулчеҳра Мирзаева,
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати раҳбари.