Самарқанддаги "Ипак йўли” халқаро туризм марказида ўтказилаётган триатлон бўйича “World Triathlon Cup Samarkand-2025” мусобақасининг аёллар беллашувлари бошланди.
35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этаётган мусобақада иштирокчилар стандарт йўналишда 1,5 километр сузиш, 40 километр велосипед ва 10 километр югуриш мусобақаларида куч синашмоқда.
[gallery-23557]
Ўз навбатида эрталаб старт берилган “World Triathlon Para Cup Samarkand-2025” жаҳон кубоги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Бутунжаҳон триатлон иттифоқи президенти Антонио Аримани ва Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Маҳмудов иштирок этди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари