Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Корея Республикасининг Пусан шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги босқичини Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли якунлади.

Жаҳон кубогининг жамоавий йўналишидаги баҳсларда ҳамюртларимиз кумуш медалларга эга чиқди.

Чорак финалда Таиланд, ярим финалда Гонконг жамоаларини мағлуб этган юртдошларимиз финалда Жанубий Корея терма жамоаси билан кечган шиддатли курашда 39:45 ҳисобида мезбонларга йўл берди. Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Гулистон Пердибаева, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ҳамда Аякоз Жумамуратова ҳақли равишда кумуш медалларга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулистон Пердибаева мазкур мусобақанинг яккалик дастуридаги баҳсларда бронза медалини қўлга киритган эди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон кубогида қиличбозларимиз кумуш медалли бўлди