Жаҳон кубогида медалларимиз 3 тага етди
Пара пауэрлифтинг бўйича Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогида пара атлетларимиз ғалабали одимларини давом эттирмоқда.
Кубок баҳсларининг эркаклар ўртасидаги -88 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Усмонов умумий 627 кг. натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача аёллар ўртасида Рухшона Ўктамова -61 кг. вазн тоифасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритиб, ушбу натижа орқали ўзига тегишли бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон рекордини ҳам бир килограммга янгилашга муваффақ бўлган эди. Шунингдек, Бекзод Жамилов эса -70 кг. вазн тоифасида бронза медалига эга чиққанди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА