Бугун, 26 август куни пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида BMB - "Oil Star" футзал жамоалари ўртасида ўтадиган Ўзбекистон суперкубоги финал учрашуви ва унинг доирасида ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этадиган хорижлик футбол афсоналари Ўзбекистонга етиб келди.

Тошкентга келган “Реал” (Мадрид) афсонаси, жаҳон чемпиони Роберто Карлос, УEФА Чемпионлар лигаси ғолиби Франк Рибери, жаҳон чемпиони, икки карра УEФА Чемпионлар лигаси ғолиби Дида, жаҳон чемпиони ва УEФА Чемпионлар лигаси ғолиби Марко Матерацци, жаҳон чемпиони, “Олтин тўп” соҳиби Фабио Каннаваро, жаҳон чемпиони Кристиан Дзаккардо, Франция, Испания, Англия чемпиони, УEФА Чемпионлар лигаси ғолиби Клод Макалеле, икки карра УEФА Чемпионлар лигаси ғолиби Сержиньо, УEФА Чемпионлар лигаси ғолиби, тўрт карра Италия чемпиони Майкон ва Европа вице-чемпиони Кевин Куранини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида футбол мутасаддилари кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизга келган дунё футболи афсоналари бугун “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида BMB - "Oil Star" футзал жамоалари ўртасидаги финал ўйинини кузатиб боришса, эртага “Бунёдкор” футбол академияси майдонида Ўзбекистон ва жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўтадиган ўртоқлик учрашувида ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон футболи афсоналари – Тошкентда