Қатар майдонларида давом этаётган футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг “J” гуруҳида Ўзбекистон - Панама, Ирландия - Парагвай терма жамоалари тўқнашди.
Қувонарлиси, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамиз панамалик тенгқурларига қарши ўтган ўйинда 6:1 ҳисобида зафар қучди. Термамизга ғалаба келтирган голларга Абубакир Шукруллаев, Садриддин Ҳасанов, Сайфиддин Содиқов, Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев, Абдусамад Саидов муаллифлик қилди.

Ирландия ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа мазкур гуруҳда Ирландия 7 очко билан биринчи ўриндан жой олган бўлса, футболчиларимиз 6 очко тўплаб, иккинчи ўрин билан плей-офф босқичига чиқди. Парагвай эса 4 очко билан 3-поғонада қолди. Панама ўтган уч ўйинда мағлуб бўлгани боис бирорта ҳам очко қўлга кирита олмади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА