Жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди
Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал жанглари ўтказилади.
Мазкур босқичда 6 нафар чарм қўлқоп усталаримиз курашни давом эттиради.
Бугун кун давомида қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади:
- 48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Темиртас Жуссупов (Қозоғистон) (17:00)
- 60 кг: Абдумалик Халаков - Всеволод Шумков (Россия) (17:50 дан сўнг)
- 75 кг: Саиджамшид Жафаров - Випарон Жонгжохо (Таиланд) (19:15 дан сўнг)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Давид Чалоян (Арманистон) (20:15 дан сўнг)
- 63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)
- 92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг)
Эслатиб ўтамиз, чорак финалда ғалаба қозонган боксчилар чемпионатнинг камида бронза медалини ўзи учун нақд қилади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА